• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба беришни буюрди

    26 август куни Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашлар деярли бир вақтда юз берган, улардан кейин отишма бошланган, деб ёзади Meduza.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 103 кишига етган. Уларнинг 90 нафари Афғонистон фуқаролари бўлса, 13 нафари америкалик ҳарбийлардир. Бундан ташқари, яна тахминан 150 нафар афғон ва 15 нафар АҚШ ҳарбий хизматчилари ярадор бўлган.

    Бу АҚШ армияси учун сўнгги йилларда бир мартада кўрилган энг катта талафот бўлди. АҚШ армиясининг Афғонистондаги энг катта бир марталик йўқотишлари 2011 йил 6 августда юз берган бўлиб, ўшанда вертолёт уриб туширилиши оқибатида АҚШнинг 31 нафар, Афғонистоннинг 7 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганди.

    АҚШ президенти Жо Байден ҳодиса юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказиш учун Исроил бош вазири Нафтали Бенет билан учрашувни кейинга қолдирди.

    Портлашлардан биринчиси аэропортга кираверишда, иккинчиси эса унинг яқинида жойлашган «Барон» меҳмонхонаси ёнида юз берди. Ушбу меҳмонхонада илгари кўпинча Америка фуқаролари қоларди, аммо сўнгги кунларда ундан Афғонистондан учиб кетиш учун навбат кутаётган одамларни жойлаштиришда фойдаланилган.

    Аэропорт яқинидаги портлашни худкуш террорчи содир этган, деб ёзди Reuters Америка ҳарбийларига таяниб. Fox News ўз манбасига асосланиб, аэропорт атрофида «Вилоят Хуросон» гуруҳининг «юзлаб жангарилари» юрганини ва яқин орада янги ҳужумлар кутилаётганини хабар қилган. «Вилоят Хуросон» гуруҳи мафкуравий зиддиятлар туфайли 2014 йилда «Толибон»дан ажралиб чиқиб, ИШИДга содиқликка қасамёд қилган. Politico ҳам терактга ИШИД алоқадорлиги ҳақида ёзган.

    Терактдан кейин бир неча соат ўтиб, ИШИД Кобул аэропорти яқинидаги иккала портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Хусусан, бу ҳақда террорчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини кузатиб борувчи SITE ташкилоти раҳбари Рита Кац хабар берган. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги ИШИД ҳужумларни давом эттириши мумкин, деган фикрни билдирди. 26 август куни кечқурун Кобулда янги портлашлар юз берди. «Толибон» ҳаракатининг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид сўнгги портлашлар Америка ҳарбийлари томонидан ўз қурилмаларини йўқ қилиш учун уюштирилганини маълум қилди. Америка қўмондонлиги буни тасдиқлади.

    26 август куни кечқурун (Тошкент вақти билан 27 август 02:25) АҚШ президенти Жо Байден Кобулдаги теракт юзасидан баёнот билан чиқди. Байден ўз нутқини «Кун оғир бўлди», — деган жумла билан бошлади. У «бошқаларнинг ҳаётини қутқариш бўйича хавфли миссияда» иштирок этиб, ҳалок бўлган америкалик аскарларни тилга олди ва аэропорт яқинида ҳужум уюштирган одамлар қидириб топилиши ва бунга жавоб беришини айтди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди Байден. У қаерда бўлишидан қатъи назар, террорчиларнинг етакчилари ва объектларига зарба беришга тайёрланишни буюрди. Америка президенти маълум қилишича, сўнгги 12 соат ичида Кобул аэропортидан 7 минг киши эвакуация қилинган, «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олган 15 августдан бери эса 100 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишга улгуришган. У терактларга қарамасдан, АҚШ эвакуацияни якунлашига ваъда берди.

    Кобул аэропорти яқинидаги портлашлар — мамлакатда ҳокимият «Толибон» ҳаракати томонидан эгаллаб олинганидан кейин содир бўлган биринчи теракт. Кобул аэропорти — «Толибон» истилосидан кейин Афғонистондан кетиш мумкин бўлган ягона жой. 15 августдан буён бу ерда минглаб одамлар бўлиб турибди, улар рейсларга чиқиб олишга уринмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Кобул аэропорти яқинида портлаш юз берди (видео)
    • Фоторепортаж: Кобул аэропорти яқинида портлаш юз берди

    27.08.2021, 10:45   Изоҳ (0)   56502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга қарши бешинчи вакцина — «ЭпиВакКорона-Н» рўйхатга олинди

    27.08.2021, 10:13

    Фоторепортаж: Кобул аэропорти яқинида портлаш юз берди

    27.08.2021, 09:12

    «Толибон» Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш тўхтатилишни ваъда қилди. Бу улар учун энди энг асосий даромад манбаи эмас. Бироқ толиблар ваъдасини бажарма...

    27.08.2021, 08:06

    Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси, мулла Умарнинг болаликдаги дўсти ва бошқалар. «Толибон» ўзининг юқори мартабали фахрийларини асосий вазир лавозимларига т...

    26.08.2021, 22:56

    Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида портлаш содир бўлиб, ҳудуддаги ҳарбий омбор ёнаётгани хабар қилинди (видео)

    26.08.2021, 21:11

    Кобул аэропорти яқинида портлаш юз берди (видео)

    26.08.2021, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.