2021 йил 26 август куни Кобул аэропортида портлаш содир бўлди. ОАВ берган маълумотларга кўра, ҳодиса террорчи-ҳудкушнинг ўзини портлатиши оқибатида юз берган. The New York Times нашрининг хабар қилишича, портлаш оқибатида 40 нафар одам ҳалок бўлган, 200 дан зиёд инсон турли жароҳатлар олган. Кейинчалик қурбонлар сонининг 50 нафардан зиёдлиги хабар қилинди. АҚШ ОАВ ўлганлар орасида 4 нафар америкалик денгиз пиёдаси борлиги ҳақида ёзмоқда, портлаш оқибатида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 12 нафарга етган. «РБК» аэропорт яқинида юз берган портлаш оқибатлари акс этган фоторепортажни тақдим этган.
Мазкур фоторепортажда яраланган ва ҳалок бўлганларнинг суратлари бор. Бундай суратлар сизни даҳшатга солса, илтимос, ушбу фоторепортажни томоша қилманг. Унинг ўрнига Афғонистондаги вазият ҳақида ушбу материалларни тавсия этамиз:
- Минглаб афғонлар учиб кетиш илинжида Кобул аэропорти атрофида пайт пойлаётганига бир ҳафтадан ошди. Ҳозир бу ер — инсоният дард-алами тўпланган жой
- «Толибон» ҳукмронлиги остидаги Афғонистонда ўтган бир ҳафта — суратларда
- АҚШ Афғонистонни ўз ихтиёри билан топширдими? Россия нима учун ўзи террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда? Яна «Толибон» ҳақида
Изоҳ (0)