• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Канада, Италия, Австралия ва бошқалар. Қайси мамлакатлар Афғонистондан одамларни эвакуация қилмоқда? Фоторепортаж

    Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келгач, турли давлатлар ўз фуқароларини ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни эвакуация қила бошлади. Кобул аэропорти — мамлакатдан кетишнинг ягона йўли, ҳозир у ерда минглаб одамлар бор, 31 августдан эса «Толибон» эвакуацияни тақиқламоқчи. Қайси давлатлар Афғонистондан одамларни олиб чиқаётгани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

    Рим халқаро аэропорти — Фюмичино

    Рим халқаро аэропорти — Фюмичино
    Фото: Reuters

    Италия ўз фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни биринчилардан бўлиб эвакуация қилишни бошлади. 16 август, душанба куни 50 нафар италиялик дипломат ва 20 нафар афғон мамлакатдан олиб чиқилди. Бир неча кундан сўнг яна бир рейс Италияга қўнди, унда 86 киши — бир нечта италиялик, улар билан бирга ишлаган афғонлар ва уларнинг оилалари, шунингдек, Европа иттифоқи ва НАТО делегацияси аъзолари бор эди. Шу билан бирга, 26 август куни Италия ҳарбий ҳаво кучларининг Афғонистондан одамларни эвакуация қилаётган самолётларидан бири ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб ўққа тутилди. Самолёт бортида 98 нафар афғонистонлик бор эди, учувчи самолётни ўт чизиғидан олиб чиқишга муваффақ бўлди.

    Фото: Getty Images

    24 августга қадар Афғонистондан 1000 дан ортиқ одам Испанияга эвакуация қилинди. Испания Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, уларнинг ярмидан кўпи (537 киши) Испания ҳукумати билан ҳамкорлик қилган афғонлар ва уларнинг оилалари. Улардан ташқари, Европа иттифоқи учун ишлаган 36 киши, АҚШ билан ҳамкорлик қилган яна 127 киши Испанияга эвакуация қилинди.

    Испания Мудофаа вазирлиги раҳбари Маргарита Роблеснинг баёнотига кўра, Афғонистондан олиб чиқишнинг имкони бўлган ҳамма одамларни эвакуация қилишга ҳаракат қилинмоқда, шу билан бирга «Испания ҳукумати назорати остида бўлмаган сабабларга кўра кетолмайдиганлар ҳам бўлади».

    АҚШнинг Германиядаги Рамштайн авиабазаси

    АҚШнинг Германиядаги Рамштайн авиабазаси
    Фото: AP Photo

    The New York Times маълумотларига кўра, Афғонистон «Толибон» қўлига ўтгандан бери АҚШ мамлакатдан 82 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди. Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, ҳозир Афғонистонда 1,5 мингга яқин Америка фуқаролари бор, улардан 500 нафари яқин кунларда мамлакатни тарк этишга умид қилмоқда.

    Пентагон маълумотларига кўра, 20 августдан бери АҚШнинг Европа қўмондонлиги тахминан 10 минг афғон ва бошқа эвакуация қилинганларга ёрдам берди. Таъкидлаш керакки, Кобулдан рейслар тўғридан-тўғри АҚШга учмайди. Улар АҚШнинг бутун дунё бўйлаб жойлашган ҳарбий базалари ва марказларига қўнади, бу ерда хавфсизлик хизматлари эвакуация қилинганларни текширади, жумладан уларда АҚШ фуқаролиги бор ёки йўқлиг аниқланади.

    Фото: Reuters

    24 августдан АҚШ эвакуацияни ташкил этаётган ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқа бошлади. Дастлаб, АҚШ президенти Жо Байден Америка қўшинларини 11 сентябрга қадар мамлакатдан олиб чиқишни якунлашга умид билдирганди. 2001 йил айнан шу санада  Нью-Йорк ва Вашингтонда терактлар содир этилган. «Толибон» Афғонистондан эвакуация қилиш 31 августга қадар якунланиши керак, деб шарт қўйди, шундан кейин жараён тақиқланади. Бундан ташқари, улар Афғонистонда тартибсизлик ва ваҳима ҳукм сураётгани сабабли Кобулдаги аэропортга афғонистонликларни киритмай қўйди.

    Париж халқаро аэропорти — Шарль де-Голль

    Париж халқаро аэропорти — Шарль де-Голль
    Фото: AP Photo

    Ўтган бир неча кун ичида Франция Абу-Дабидаги ҳарбий базаси орқали 1300 афғонни эвакуация қилди, дея хабар беради RFI радиостанцияси. Улар кейин йўловчи самолётида Парижга олиб кетилади. 23 август куни Франция президенти Эммануэль Макрон Афғонистондаги вазиятни Франция учун жиддий хавфсизлик муаммоси деб атади. Унинг таъкидлашича, Европа давлатлари «катта миқдордаги ноқонуний миграция оқимларига қаршилик кўрсатиши ва улардан ҳимояланиши керак». Макрон ушбу баёноти учун танқид қилинди, бунга жавобан у айрим сўзлари нотўғри тушунилганини, Франция энг катта хавф остида бўлганларга ёрдам беришда давом этишини айтди.

    Торонто халқаро аэропорти

    Торонто халқаро аэропорти
    Фото: Reuters

    Канада Афғонистондан 3,7 мингдан ортиқ канадаликни, шунингдек, Канада ҳукуматига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилди. «Толибон» эвакуацияни якунлаш учун янги муддат белгилагач, 24 август куни Канада ҳарбийлари битта рейсда 530 дан ортиқ одамни эвакуация қилди. Канада Мудофаа вазири Харжит Сажаннинг сўзларига кўра, бу ҳарбийлар томонидан бир вақтнинг ўзида олиб чиқилган канадаликлар ва жиддий хавф остидаги афғонларнинг энг кўп сони.

    Фото: АҚШ ҳарбий транспорт самолёти Кобулдан 640 қочқинни битта рейсда эвакуация қилди

    Фото: AP Photo

    25 август ҳолатига кўра, Австралия Афғонистондан қарийб 2500 кишини эвакуация қилди, улардан 750 таси бир кунда олиб кетилган, дея хабар берди ички ишлар вазири Карен Эндрюс. Associated Press хабарига кўра, Австралия ўз фуқароларини, уларнинг оилаларини ва баъзи тоифадаги афғонларни олиб чиқишни режалаштирган. Австралия бош вазир Скотт Моррисоннинг айтишича, ҳукуматнинг вазифаси «иложи борича кўпроқ одамларни иложи борича хавфсиз ва тезроқ олиб чиқишдан иборат».

    Кувайтдаги Али-ал-Салим авиабазаси

    Кувайтдаги Али-ал-Салим авиабазаси
    Фото: Reuters

    23 август куни Кувайт ҳукумати Афғонистондан АҚШга ва бошқа мамлакатларга юбориладиган 5 минг одамни мамлакатда тўхтаб ўтишига розилик билдирди. АҚШнинг Кувайтдаги элчиси Алина Романовскийнинг қайд этишича, 16 августдан буён 850 дан ортиқ америкаликлар, жумладан Кобулдаги дипломатлар, Афғонистондан АҚШга Кувайт орқали бешта бошқа-бошқа рейс билан жўнаб кетган.

    Қатар пойтахти Доҳа четидаги Ал-Сайлия ҳарбий базаси

    Қатар пойтахти Доҳа четидаги Ал-Сайлия ҳарбий базаси
    Фото: Getty Images

    Қатарнинг АҚШ билан имзолаган шартномасига кўра, мамлакат Афғонистондан келадиган 8 минг қочқинни қабул қила олади. Хусусан, Қатар оиласи билан АҚШга иммиграцион виза сўраб мурожаат қилганларни қабул қилади. Al Jazeera хабар беришича, Ал-Удейд авиабазасида эвакуация қилинган одамлар овқат ва сув олиш ёки ҳожатхонадан фойдаланиш учун иссиқда навбатда туришга мажбур бўлмоқда. Доҳадаги вақтинчалик жойлашиш лагеридаги қочқинларнинг яшаш шароитлари «ҳаёт учун хавфли гуманитар фалокат» деб ҳам таърифланмоқда. Пентагон матбуот котиби Қатарга олиб кетилган қочқинлар қийин аҳволда эканини тан олди, бироқ ҳозир уларнинг ҳолати яхшиланаётганини қўшимча қилди.

    Тожикистоннинг Ҳисор шаҳридаги аэропорт

    Тожикистоннинг Ҳисор шаҳридаги аэропорт
    Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

    25 августга қадар Россиянинг тўртта ҳарбий самолёти Афғонистондан 500 дан ортиқ одамни эвакуация қилди. Улар орасида россияликлар, украиналиклар, Ўзбекистон ва КХШТ (Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон) фуқаролари бор. «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан кейин мингга яқин афғонистонлик Россияга киришга рухсат олди, деди Россиядаги Афғонистон диаспораси маркази раҳбари Ғулом Муҳаммад Жалол.

    Фото: Reuters

    Кўплаб одамлар Афғонистонни тарк этишни хоҳлайди. Ғулом Муҳаммад Жалолнинг сўзларига кўра, оила аъзолари билан ҳисоблаганда бундай кишилар 100 минггача етиши мумкин. Мамлакатни тарк этмоқчи бўлганлар орасида, «Толибон»га қарши халқаро коалиция билан ишлаган техник ходимлар ҳам бор. «Уларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши ваъда қилинган», — деди диаспора вакили.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия афғонларнинг мамлакатдан эвакуация қилиш ҳақидаги барча сўровларини эътиборга олади, бироқ Россия Афғонистондан қанча қочқинларни қабул қилишга тайёрлиги ҳозирча номаълум.

    Мавзуга доир: Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш жараёни — суратларда

    27.08.2021, 19:45   Изоҳ (0)   49056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эфиопияда тўқнашувлар оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. БМТ мамлакатдаги гуманитар фалокат ҳақида эълон қилди

    27.08.2021, 18:44

    «Толибон» мусиқани тақиқламоқчи, Ғарб мамлакатлари Кобулдан эвакуацияни якунламоқда. Афғонистон янгиликлари

    27.08.2021, 17:43

    Қозоғистондаги портлаш қурбонлари сони 9 кишига етди. Назарбоев мудофаа вазири ва Жамбил ҳокимига қўнғироқ қилди

    27.08.2021, 15:39

    Қозоғистон мудофаа вазири ҳарбий омборлардаги портлашдан кейин истеъфога чиқишга қарор қилди

    27.08.2021, 14:58

    Қозоғистондаги ҳарбий қисмда юз берган портлашда камида 5 киши ҳалок бўлди, 90 киши жароҳатланди (видео)

    27.08.2021, 14:09

    Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба бери...

    27.08.2021, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳусий дилерлари Х ва WhatsAppʼда қурол сотаётгани маълум бўлди

    Дунё | 16 июл, 12:59

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.