• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» мусиқани тақиқламоқчи, Ғарб мамлакатлари Кобулдан эвакуацияни якунламоқда. Афғонистон янгиликлари

    15 августдан буён «Толибон» ҳукмронлиги остида бўлиб келаётган Афғонистонда сўнгги кунларда содир бўлган янгиликлар — «Дарё» дайжестида.

    Асосий янгиликлар

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    26 август куни Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 103 кишига етган. Уларнинг 90 нафари Афғонистон фуқаролари бўлса, 13 нафари америкалик ҳарбийлардир. Бундан ташқари, яна тахминан 150 нафар афғон ва 15 нафар АҚШ ҳарбий хизматчилари ярадор бўлган. Терактдан кейин бир неча соат ўтиб, ИШИД Кобул аэропорти яқинидаги иккала портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. АҚШ президенти аэропорт яқинида ҳужум уюштирган одамлар қидириб топилиши ва бунга жавоб беришини айтди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди Байден.

    Портлашлардан кейин «Толибон» Афғонистондаги барча аэропортлар атрофига кузатув миноралари қуришини маълум қилди.

    Шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сўзларига кўра, «Толибон» Туркияга Кобул аэропортини бошқаришни таклиф қилган. Аммо ушбу таклиф жавоб берилганича йўқ.

    АҚШ Кобулдаги портлашларга «Толибон»нинг алоқаси бор дейишга асос йўқлигини айтган бўлса-да, «Толибон»га ишонмаслигини ва ушбу гуруҳни ўзига дўст деб ҳисобламаслигини билдирди.

    «Толибон» эса Кобул аэропортида содир бўлган воқеада АҚШ ва унинг иттифоқчилари айби борлигини маълум қилди. «У ерда бу тартибсизликни юзага келтирганлар бугунги ҳужум ва шунга ўхшаш ҳодисалар учун жавобгардир», — деди «Толибон» вакили Вардак Алханафий.

    Таъкидлаш жоиз, портлашлардан аввалроқ ҳаракат аэропорт атрофида ИШИД томонидан эҳтимолий терактлар хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Бу орада «Толибон» Афғонистонда жамоат жойларида мусиқа ижро этилишини тақиқламоқчи, чунки бу, уларнинг фикрича, ислом дини қоидаларига зид. The New York Times маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда гуруҳ матбуот котиби вазифасини бажараётган Забиҳулла Мужоҳид ахборот ва маданият вазири этиб тайинланиши мумкин.

    «Мусиқа исломда тақиқланган, лекин биз одамларга босим ўтказмасдан, балки уларни бундай ишларни қилмасликка кўндиришга умид қиляпмиз», — деди Мужоҳид.

    Асосий воқеалар

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ғарб мамлакатлари Афғонистондан эвакуация қилиш ишларини якунламоқда. Хусусан, куни кеча Германия бу жараённи якунлади, немис дипломатлари, ҳарбий хизматчилари ва полиция ходимлари Кобулни тарк этди. Германия 16 августдан буён 45 та мамлакат фуқаролари бўлган 5347 кишини Афғонистондан олиб кетган, шуларнинг тахминан 500 нафари Германия фуқароларидир.

    Эвакуация жараёни кўнгилсиз воқеаларсиз ўтмаяпти. Чунончи, Италиянинг ҳарбий транспорт самолёти Кобул аэропортидан учиб чиқаётганида ўққа тутилган. Бортда 98 нафар афғонистонлик бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Ўқлар аэропорт ташқарисидаги позициялардан отилгани тахмин қилинмоқда, шунингдек, аэропорт дарвозасига яқин келган оломонни тарқатиш учун ҳавога ўқ узилган бўлиши ҳам мумкин.

    Айни пайтгача Польша, Нидерландия, Бельгия, Канада эвакуацияни тўхтатган. АҚШ эса Афғонистонда тахминан 1 минг нафар фуқаролари қолганини маълум қилди, уларнинг қанчасини мамлакатни тарк этиш ниятида экани ноаниқ. Кобулдаги америкалик амалдорлар «Толибон» вакилларига улар Афғонистондан олиб кетмоқчи бўлган одамлар рўйхатини берди, ундан америкаликлар, АҚШ билан ҳамкорлик қилган афғонлар ва грин карта эгалари ўрин олган. «Толибон» Афғонистондан тинч аҳолини эвакуация қилишга 31 августдан кейин ҳам рухсат беришни ваъда қилаётган бўлса-да, АҚШ шу тариқа Кобулдан эвакуацияни тезлаштирмоқчи. Аввалроқ аэропорт яқинида содир бўлган портлашлар эвакуацияга халал бермаслиги маълум қилинди.

    Кун иқтибоси

    «Мен президент бўлганимда эди, бундай воқеа бўлмасди», — дея АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Кобулдаги портлашлар юзасидан фикр билдирди.

    «Бу фожиа юз бериши керак эмасди. Агар президентингиз мен бўлганимда эди, юз бермаган бўларди», — деди у Fox News телеканали эфирида.

    Бундан ташқари, Трамп Жо Байденни Афғонистондан қўшинларни олиб кетиш жараёнини эплай олмаганликда айблади ва ушбу вазиятни қайғули деб атади.

    Кун рақами

    Мамлакатда ҳокимият тепасига «Толибон» келганидан кейин бир ҳафта ичида COVID-19 га қарши вакцинация кўлами 80 фоизга камайиб кетди.

    «Толибон» Кобулни эгаллаган 15 августдан 19 августга қадар 23 та вилоятда 30,5 минг киши коронавирусга қарши эмланган. 8—12 август кунлари эса 30 та вилоятда 134,6 мингдан ортиқ одам вакцина олганди.

    ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Афғонистонда Johnson & Johnson компаниясининг 2 миллион доза вакцинаси бор, уларнинг яроқлилик муддати 2021 йил ноябргача.

    Аввалроқ «Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда тиббий хизматларни кўрсатиш тўлиқ ҳажмда қайта тикланишини маълум қилган ҳамда шифокорларни иш жойларига қайтишга чақирган эди.

    Мавзуга доир:

    • Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба беришни буюрди
    • «Толибон» Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш тўхтатилишни ваъда қилди. Бу улар учун энди энг асосий даромад манбаи эмас. Бироқ толиблар ваъдасини бажармаслигининг эҳтимоли юқори
    • Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси, мулла Умарнинг болаликдаги дўсти ва бошқалар. «Толибон» ўзининг юқори мартабали фахрийларини асосий вазир лавозимларига тайинлади

    27.08.2021, 17:43   Изоҳ (0)   32030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистондаги портлаш қурбонлари сони 9 кишига етди. Назарбоев мудофаа вазири ва Жамбил ҳокимига қўнғироқ қилди

    27.08.2021, 15:39

    Қозоғистон мудофаа вазири ҳарбий омборлардаги портлашдан кейин истеъфога чиқишга қарор қилди

    27.08.2021, 14:58

    Қозоғистондаги ҳарбий қисмда юз берган портлашда камида 5 киши ҳалок бўлди, 90 киши жароҳатланди (видео)

    27.08.2021, 14:09

    Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба бери...

    27.08.2021, 10:45

    Россияда коронавирусга қарши бешинчи вакцина — «ЭпиВакКорона-Н» рўйхатга олинди

    27.08.2021, 10:13

    Фоторепортаж: Кобул аэропорти яқинида портлаш юз берди

    27.08.2021, 09:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.