• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик тадбиркор вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ваъдасини бажармаётганини айтмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи тадбиркор Бекзод Бердиев вилоят ҳокими Зоир Мирзаев 2019 йил 31 декабрь куни берган ваъдасини бажармаётганини айтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» таҳририятига шикоят қилган тадбиркор вилоят ҳокими томонидан берилган ваъда — Деҳқонобод туманининг Бойқўрғон қишлоғида қайта қурилган бозорнинг эгалик ҳуқуқи сотувга қўйилиши ҳақидаги гап гаплигича қолаётганини айтди.

    Бекзод Бердиев.

    Бекзод Бердиев.
    Фото: «Дарё»

    «Қишлоғимиздаги бозор муаммоси сайтда ёритилгач, 2019 йил 31 декабрь куни вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Деҳқонобод туманига борганди. Ҳоким қишлоқда мен раҳбарлик қилаётган ‘Бойқўрғон беклиги’ деҳқон озиқ-овқат бозорини, шунингдек бизга рақобатчи ‘Турсунхон Бибизулайҳo’ деҳқон озиқ-овқат бозорида яратилган шарт-шароитни кўриб, ҳар иккала бозордан ҳам қониқмаганини, қишлоқ аҳолиси учун янги бозор қурилиши лозимлигини айтганди. Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги томонидан қурилиш материаллари берилиб, ҳашар йўли билан бозор қайта қурилди. Аммо бир йилдан бери сотувга қўйилмаяпти. Бозорга бизга рақобатчи бўлган тадбиркор эгалик қилмоқда», — дейди деҳқонободлик тадбиркор Бекзод Бердиев.

    Бекзод Бердиевнинг айтишича, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев бозор қайта қурилгач, сотувга қўйилишини, ким сотиб олса бозорга ўша тадбиркор раҳбарлик қилишини айтган.

    «Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлигининг расмий сайтида ҳам маълумот берилган. Қолаверса, ‘Дарё’ сайтида ҳам ёритилган. Аммо айтилган ваъда ваъдалигича қолиб кетмоқда», — дейди тадбиркор.

    Тадбиркорнинг маълумот беришича, у вилоят раҳбари Зоир Мирзаевга ваъдасини эслатиб, адолатли қарор чиқаришини сўраш учун ҳоким қабулига борган. Аммо вилоят ҳокими қабулига киролмаган.

    «Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев қабулига киришни сўраб, Зоир Мирзаевнинг тадбиркорлар мурожаати учун ташкил қилинган Telegram'даги манзилига ҳам хабар юбордим. Шунингдек, Суҳроб исмли масъул билан ҳам гаплашдим. Лекин натижа чиқмади», — дейди адолат излаётганини айтган Бекзод Бердиев.

    Тадбиркорнинг қўшимча ахборот беришича, у сўнгра Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов қабулида бўлган.

    «Мени ва айни кунда бозорга раҳбарлик қилаётган тадбиркорларни қабулига чақирган Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов бозор тез кунда сотувга қўйилишини, бозорни муносиб номзод сотиб олиши мумкинлигини айтди. Аммо айнан қачон сотувга қўйилишини аниқ айтмади. Сўрасам, кутиб туринг деган жавобни оляпман. Мен шундоқ ҳам бир йилдан ортиқ кутдим», — дейди «Дарё» таҳририятидан нажот сўраб келган тадбиркор.

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан эълон қилинган муносабатда тадбиркор Бекзод Бердиев шикоят қилаётган муаммо вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда туман раҳбари Зоир Алиқулов назоратига олингани айтилади. Таъкидланишича, муаммо тез орада ечим топади.

    «Тадбиркор вилоят ҳокимига мурожаатида 2019 йил 31 декабрь кунги келишувга кўра бозор учун янги жой қурилганини, қурилиш учун барча қурилиш материаллари ҳокимлик томонидан берилганини, бозор эса ҳашар йўли билан қайта қурилганини айтиб, бозорқўмликка беш нафар номзод қўйилиши ва бозор эгалиги сотувга чиқарилишини сўраган. Мазкур масала вилоят ҳокими топшириғига кўра, туман ҳокими эътиборига олинди. Кеча ҳоким Зоир Алиқулов тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, муаммо тез орада адолатли ечим топишини маълум қилди», — дейилади бу ҳақда расмий ахборот берган ҳокимлик.

    Эслатиб ўтамиз, «Дарё»да эълон қилинган «‘Одам ёллаб тадбиркорни туролмайдиган қилиб калтаклаш буюрилди’. Деҳқонободда тадбиркорлар ўртасида можаро келиб чиқди», сарлавҳали мақолага муносабат билдирган вилоят раҳбари Зоир Мирзаев Деҳқонобод туманидаги бозорлар фаолияти билан танишиб, «Деҳқонободда бундай бозор борлиги қашқадарёликлар учун уят», деганди. Ҳамда муаммо ечими сифатида бир-бири билан тортишаётган ҳар иккала бозор фаолияти ҳам тугатилиб, қишлоқ аҳолиси учун янги бозор қурилиши ҳамда бозорнинг эгалик ҳуқуқи сотилишини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарё ҳокими қабулига борган фуқаролар учун сарфланган харажат эндиликда улар яшовчи туман ҳокимлари томонидан қопланиши маълум қилинди
    • Қашқадарё ҳокими маҳаллий ҳокимликлар панжара билан ўралганини танқид қилди
    • Зоир Мирзаев танқидидан сўнг Деҳқонобод ва Шаҳрисабзда ҳам ҳокимликларни ўраб турган панжаралар олиб ташланди

    19.08.2021, 09:10   Изоҳ (0)   36569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолисининг этник таркиби маълум қилинди

    19.08.2021, 08:39

    Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиқди

    19.08.2021, 08:08

    Наманганда йўлдан ўтаётган 22 ёшли пиёда Nexia уриб юбориши оқибатида вафот этди

    19.08.2021, 07:28

    Қашқадарёда икки маст фуқаро уч киши билан жанжаллашиб, уларни жароҳатлади

    19.08.2021, 07:07

    Тошкентга келган афғон болалари, қоядаги тўй маросими, Ҳиндистондаги соясиз кун. 18 август суратлари

    18.08.2021, 23:55

    Оққўрғондаги боғчада заҳарланиб, шифохонага ётқизилган болалар аҳволи ҳақида маълумот берилди

    18.08.2021, 23:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.