Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати мавжуд. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзагросуғурта» АЖ компанияси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов маълум қилди.
Қайд этилишича, UzInsurance компанияси томонидан бозорда биринчилардан бўлиб, вакцина қабул қилган шахснинг меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки вафот этиш ҳолатларидан суғурта қилиш маҳсулоти ишлаб чиқилган.
Суғурта полисининг қиймати атиги 5 ва 10 минг сўм бўлиб, бунда суғурта жавобгарлиги 25 ва 50 миллион сўмни ташкил этади.
Суғурта шартномасини расмийлаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакцина олиш жараёни билан боғлиқ маълумотлар талаб этилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбек-хитой вакцинасининг 2 ва 3-дозалари билан кечроқ эмланишнинг зарари борми?
- Аҳолидан вакциналарнинг сифатсизлиги, уларнинг ножўя таъсирлари юзасидан шикоятлар ҳам бўлиб турибдими? Нурмат Отабеков жавоб берди
- Ўзбекистонда сўровнома ўтказилиб, фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши вакцина олишни хоҳламаслиги аниқланди
Изоҳ (0)