• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этиш қарори ҳақида деярли ҳеч кимга айтмаган

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тор доирадаги ишончли одамлари билан бирга тарк этиб, бу ҳақда мамлакатнинг бошқа сиёсий етакчиларини огоҳлантирмаган, деб хабар бермоқда Associated Press.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Ғани президент саройини ўзининг тор доирадаги ишончли одамлари билан тарк этди ва ҳатто ўша пайтда ҳокимиятни ‘Толибонъга тинч йўл билан топшириш борасида музокаралар олиб бораётган бошқа сиёсий етакчиларни ўзининг кетиш ниятидан хабардор қилмаган», — дея маълум қилди агентлик.

    Ғани айнан қаерга учиб кетгани ҳозирча номаълум. Ижтимоий тармоқларда у афғонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кетганини ёзган, аммо қаерда эканини айтмаган. «Агар қолганимда, чексиз сондаги ҳамюртларим ҳалок бўлган, Кобул эса вайрон бўлиш хавфига дуч келган бўларди, бу эса унинг олти миллионлик аҳолисининг ҳалокатига олиб келарди», — деб ёзди у.

    Афғонистон ҳукумати собиқ маслаҳатчиси Торек Фарҳодий агентликка маълум қилишича, Ғани ўз раҳбарлигини тажовузкор тарзда олиб борган ва ўз нуқтаи назаридан фарқ қилувчи фикрларни тингламаган. «У жуда кичик доирадаги одамлар билан ишларди, улар доим ‘хўп’ деб турарди, улардан олган мамлакат ҳақидаги янгиликларни фильтрларди», — деди у. Унинг сўзларига кўра, Ғани Қуролли Кучларда ва ҳукуматда тажрибали одамларнинг барчасини ишдан бўшатиб, уларнинг ўрнига ўзига содиқ ёш ходимларни тайинлаган.

    Ашраф Ғанининг карьераси

    Ғани 72 ёшда, карьерасининг энг катта қисмини у чет элда, Америка университетлари академик муҳитида қурган, бир неча йил Жаҳон банкида ишлаб, 2002 йилда Афғонистонга қайтиб келган. Икки йил молия вазири бўлиб ишлаган. 2006 йилда Кофи Аннаннинг муддати тугагач, БМТ бош котиби лавозимига унинг номзоди илгари сурилган, аммо у Пан Ги Мунга мағлуб бўлган.

    2009 йилда у биринчи марта президент сайловларида қатнашган ва сайловчилар овозларининг 3 фоизини қўлга киритган. 2014 йилдаги сайловлар натижалари бўйича у ўзини президент деб эълон қилган, унинг бош рақиби Абдулла Абдулла эса ўзини президент сифатида эълон қилган. АҚШ Ғани ва Абдуллага муроса таклиф қилди, давлат раҳбари лавозими охир-оқибат Ғанига тегди, Абдулла учун эса ҳукуматда янги лавозим ташкил қилинди. 2019 йилги сайловларда вазият такрорланди, якунда Ғани президентликни сақлаб қолди, Абдулла Абдулла эса Миллий ярашув олий кенгаши раисига айланди ва «Толибон» билан музокаралар учун масъул бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Толибон» бутун Афғонистон унинг назорати остига ўтганини маълум қилгач, мамлакат президенти Ашраф Ғани мамлакатдан учиб кетгани хабар берилди. TOLOnews афғон телеканалининг хабар беришича, президентнинг яқин ёрдамчилари у билан бирга.

    Тожикистоннинг Asia-Plus агентлиги Ашраф Ғани Тожикистонга учиб кетгани, у ердан номи маълум қилинмаган учинчи мамлакатга йўл олиши ҳақида хабар берди. Kabul News хабарига кўра, Ғани дастлаб Тожикистонга, сўнг у ердан Уммонга учиб кетган. Аммо юқори мартабали уммонлик манба Ғанининг Уммонга етиб боргани ҳақидаги хабарларни рад этган.

    Айни вақтда, The New York Times ахборотига кўра, Ғани рафиқаси ва икки ёрдамчиси билан бирга Ўзбекистонга йўл олган. Ушбу ахборотни Ғанининг шахсий қўриқчиси Al Jazeera телеканалига ҳам тасдиқлаган. Ўз навбатида, «Интерфакс» манбасининг маълум қилишича, Тошкентга Ашраф Ғани бўлган самолётни қабул қилиш ҳақида сўров келиб тушмаган. «У Ўзбекистонда эмас», — дея маълум қилган агентлик манбаси.

    Кейинроқ Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди.

    Мавзуга доир: Россия президентининг махсус вакили: Афғонистондан қочиб кетган Ашраф Ғани афғон халқи томонидан суд қилиниши керак

    17.08.2021, 12:46   Изоҳ (0)   40063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия, Нидерландия ва Чехия самолётлари Кобул аэропортига қўна олмади

    17.08.2021, 12:22

    «Биз афғонларга ўз келажагини қуриши учун ҳамма нарсани бердик. Аммо ушбу келажак учун курашиш истагини бера олмаймиз». Байден Афғонистондаги вазият юзасидан нутқ

    17.08.2021, 11:43

    «Толибон» ҳокимият тепасига келган Афғонистоннинг биринчи куни қандай ўтди? Минглаб одамлар қочишга уринмоқда, «Толибон» фуқароларга тинч-осойишта ҳаёт ваъда қилди...

    17.08.2021, 09:10

    Россия ташқи ишлар вазири Қирғизистонни рус тилида сўзлашувчиларга қарши миллатчиликка чора кўришга чақирди

    17.08.2021, 07:49

    Афғонистон собиқ ички ишлар вазири «Толибон» тузаётган вақтинчалик ҳукумат раҳбарлигига тайинланганини инкор этди

    17.08.2021, 07:07

    WP: «Толибон» афғонистонлик амалдорларга қурол эвазига пора берган

    17.08.2021, 06:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.