Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия жанубида Россиядан ижарага олинган ўт ўчириш самолёти қулади, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бунда гап Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришга сафарбар қилинган Бе-200 самолёти ҳақида бормоқда. Самолёт Тошкент вақти билан соат тахминан 17:10 да Адана шаҳри яқинида қулаган.

Фото: AFP / Meduza

Фото: AFP / Meduza

Маълумотларга кўра, самолёт бортида саккиз киши — экипаж аъзоси ҳисобланган беш нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳамда уларга ёнғин ўчоқларини кўрсатиб турган уч нафар Туркия фуқароси бўлган. Уларнинг бари ҳалок бўлган. Россия президенти Владимир Путин ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган россияликларни давлат мукофотларига тавсия қилиш ҳақида кўрсатма берган.

Туркия жанубида июль ойидан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ой охирида Россия расмийлари мазкур ёнғинларни ўчиришда ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркияга учта Бе-200 самолётларини юборгани маълум қилинган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди