Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Рома» 14 август, шанба куни Марокашнинг «Ража» клубига қарши назорат ўйини ўтказди.

Фото: «Рома» ФК

Фото: «Рома» ФК

Учрашувнинг 17-дақиқасида Элдор Шомуродов римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Жанлука Манчини орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлим дебютида Шомуродовнинг узатмасидан кейин Генрих Мхитарян ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

60-дақиқада Элдор захирага олинди. Қолган вақтда «бўрилар» яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 85-дақиқада Карлес Перес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 89-дақиқада Борха Майораль якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа Шомуродов «Рома»даги кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам гол урди. Аввалроқ ўзбекистонлик футболчи «Бетис»га қарши назорат ўйинида (2:5) гол урганди. Қайд этиш керак, бу голлар расмий мақомга эга эмас.

Ўртоқлик ўйини

14 август, шанба

«Рома» (Италия) — «Ража Касабланка» (Марокаш) 5:0

Голлар: 1:0 – 17 Шомуродов, 2:0 – 20 Манчини, 3:0 – 48 Мхитарян, 4:0 – 85 Карлес Перес, 5:0 – 89 Майораль.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди