• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ GTL заводида бўлди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг якуний босқичи ҳолатини ўрганиш ҳамда келгуси вазифаларни муҳокама этиш мақсадида Uzbekneftegaz GTL заводида бўлди.

    Бошқарув раиси бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, қурилиш ишларининг сифатини янада ошириш, яхши натижаларга эришиб, самарадорликни юқори даражага кўтариш, технологик ҳудудларда ишга тушириш олди ишлари бўйича таклиф ва кўрсатмаларни берди.

    Шунингдек, масъулиятсизлик билан нуқсонли материаллардан ва конструкциялардан фойдаланишга мутлақо йўл қўймаслик, ишчи ходимларнинг ҳаёти, соғлиғига зарар етказилиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш борасида топшириқлар берилди.

    Бундан ташқари, қурилиш майдонининг ўзи ва унга бевосита ёндош бўлган жойда қурилиш-монтаж ишларини жойида ўрганиш мақсадида, бошқарув раиси даставвал заводнинг маъмурий биносида бўлди ҳамда бу ерда олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечириб, мавжуд муаммолар юзасидан эътирозларини билдириб ўтди.

    Аниқ мисоллар билан кўрсатилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш ҳамда қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши, лойиҳа талабларига амал қилиниши, белгиланган ишларни ўз вақтида якунлаш бўйича мунтазам назорат ишлари олиб борилиши кераклиги белгилаб берилди.

    Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг бош пудратчилари Кореянинг Hyundai Engineering, Hyundai Engineering&Construction ҳамда Enter Engineering (Сингапур) консорсиуми томонидан заводда ускуналарни ишга тушириш ишлари фаол суръатларда олиб борилмоқда.

    Ишга тушириш, созлаш олди ва созлаш ишларини бажаришда ҳозирги кунда 500 донадан зиёд техника жалб этилган бўлиб, қурилиш майдонида 9 мингдан ортиқ киши меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

    Uzbekneftegaz GTL заводи ишга тушгач, йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилади.

    Шу сабабли, бошқарув раиси Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган заводда энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган қурилмаларни бошқариш ҳам кадрлардан катта малака талаб қилишини таъкидлаб, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш, GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасида ўрнатилган оловли печларни хавфсиз ишлатиш бўйича компания муҳандис ва техник мутахассислари билимларини ошириш кераклигини таъкидлади.

    Айтиш жоизки, технологик жараёнлар билан бир қаторда заводнинг кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш мақсадида маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг GTL заводи учун кадрларни тайёрлаш дастури доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Uzbekneftegaz GTL заводи ўртасида кадрларни тайёрлаш бўйича келишув имзоланди.

    2017—2021 йиллар давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш цехлари ва объектларида жами 160 нафар саралаб олинган ёш мутахассис, шу жумладан, республиканинг нефть ва газ соҳасидаги олий ўқув юртларининг энг яхши битирувчилари амалий-назарий машғулотларни ўташди. Уларга GTL заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ, Uzbekneftegaz GTL компаниясида малака ошириш ҳамда ўқишининг сўнггида ўз мутахассислиги бўйича GTL заводида иш билан таъминлаш белгиланди.

    Имтиҳонлар натижасига кўра, бугунги кунга қадар барча 160 нафар мутахассис ўз иш фаолиятини давом эттириш учун Uzbekneftegaz GTL заводида иш бошлади.

    Заводда иш бошлаган маҳаллий мутахассислар малакасини янада ошириш, хорижий тажрибани амалда қўллаш учун Канада давлати фуқароси бўлган, тажрибали мутахассис Марсель Юрген Краузе заводнинг техник директори лавозимига тайинланди.

    Бошқарув раиси топшириғига асосан, Oryx GTL заводида ўн йил техник менежер бўлиб ишлаган, нефть ва газни қайта ишлаш, нефть-кимё саноатида жами 33 йиллик юқори тажрибага эга бўлган Марсель Краузе заводни ишга тушириш, уни лойиҳа қуввати билан таъминлаш, созлаш ишларини мувофиқлаштириш борасида ўз билим ва кўникмаларини ёш мутахассисларга ўргатиб келмоқда.

    Ишчи гуруҳ томонидан ўз навбатида, ёнилғи газини қабул қилиш, сувни совутиш қурилмаси (градирня), хом сувни қайта ишлаш қурилмалари — минералсиз сув ишлаб чиқариш ҳамда ёнғин ўчирув сув тизимининг ишлаш фаолияти ҳам назорат қилинди.

    Амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш даврида, ишга туширилган бош подстанция ва завод ташқи тизимдан электр энергиянинг қабул қилиниши, марказий бошқарув пульти, машъала тизими ҳамда буғ ишлаб чиқариш котеллари, назорат ўлчов, автоматика тизими борасида ҳам топшириқлар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    15.08.2021, 11:30   Изоҳ (0)   38380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термиз—Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазият юмшади. Афғонистонликларнинг асосий қисми кўприкни тарк этган

    15.08.2021, 11:06

    Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Афғонистондаги ўзбек темир йўлчилари ватанга қайтарилган

    15.08.2021, 10:22

    Қашқадарёлик ҳамшира фуқарога 100 минг сўм эвазига вакцина билан эмланганини тасдиқловчи ҳужжат бериб, маълумотни базага киритаётганда фош бўлди

    15.08.2021, 10:04

    Ўзбекистон 84 нафар афғон ҳарбий хизматчисини қабул қилди. Улар орасида ярадорлар бор

    15.08.2021, 09:32

    Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми? Тўра Боболовнинг матбуот котиби аниқлик киритди

    15.08.2021, 09:11

    Андижон марказида янги автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади (фото)

    15.08.2021, 08:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.