• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 84 нафар афғон ҳарбий хизматчисини қабул қилди. Улар орасида ярадорлар бор

    80 дан ортиқ афғонистонлик ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтди ва чегарачилар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.

    Мозори-Шариф қулаганидан сўнг Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрини Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри билан боғловчи «Дўстлик» кўпригидаги вазият. 2021 йил 14 август.

    Мозори-Шариф қулаганидан сўнг Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрини Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри билан боғловчи «Дўстлик» кўпригидаги вазият. 2021 йил 14 август.
    Фото: Telegram / @tashkent_land
    «2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўлга олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган,  жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган», — дейилади хабарда.

    Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилган, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилган, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилган.

    Шу билан бирга, Термиз—Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

    «Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва Термиз—Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда», — дейилади ТИВ хабарида.

    Бундан ташқари, 14 август кун давомида Термиз—Мозори-Шариф темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилган.

    Таъкидланишича, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.

    Афғонистондаги вазиятни ёритиб борувчи каналлардан бирида 15 август куни соат 9:18 да жойлаштирилган хабарга кўра, Термиз ва Ҳайратонни боғлаб турувчи кўприк ҳамон афғонистонликлар билан тўла, чегара ёпиқ («минглаб афғонистонлик жангчилар Ҳайратон кўприги очилиб, ундан ўтишни кутмоқда»). «Ўзбекистон чегарачилари фақат юқори мартабали афғон амалдорларининг киришига рухсат берган», — дейилади каналдаги хабарда.

    Термиз—Ҳайратон кўприги, 15 август, якшанба тонгидаги ҳолатдан лавҳа.

    Термиз—Ҳайратон кўприги, 15 август, якшанба тонгидаги ҳолатдан лавҳа.
    Фото: Telegram / @tolo_news

    Аввалроқ «Толибон» Афғонистон шимоли-ғарбидаги Балх вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Мозори-Шариф шаҳрини эгаллагани, Афғонистон ҳукумат кучлари Ўзбекистон томон қочгани, Термиздаги «Дўстлик кўприги» афғон ҳарбийлари билан тўла экани хабар берилган эди.

    Афғонистондаги ўзбеклар етакчиси сифатида кўриладиган маршал Абдурашид Дўстум ва мамлакатдаги тожик миллатига мансуб аҳоли етакчиси, Балх вилоятининг собиқ губернатори Ато Муҳаммад Нур ҳозирги вақтда «хавфсиз жойда» бўлиб тургани маълум қилинган, айрим манбаларга кўра, улар вертолётда Ўзбекистонга учиб кетган бўлиши мумкин.

    Мавзуга доир: АҚШ ўз элчихонасини эвакуация қилиш учун Афғонистонга 5 минг ҳарбий юборади

    15.08.2021, 09:32   Изоҳ (0)   86851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё ҳокимининг Тошкентдан 900 минг долларга уй харид қилгани ростми? Тўра Боболовнинг матбуот котиби аниқлик киритди

    15.08.2021, 09:11

    Андижон марказида янги автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади (фото)

    15.08.2021, 08:31

    «Афғонистондаги вазият юмшаб, Ўзбекистон манфаатлари ва тинчлиги йўлида ҳал бўлишидан умидвормиз» — сенатор Алишер Саъдуллаев

    15.08.2021, 03:21

    ОАВ: Мозори-Шарифдан қочган маршал Дўстум хавфсиз жойда, аммо қаердалиги номаълум

    15.08.2021, 01:57

    «Толибон» Мозори-Шарифни эгаллади. Афғонистон ҳукумат кучлари Ўзбекистон томон қочган, Термиздаги «Дўстлик кўприги» афғон ҳарбийлари билан тўла экани айтилмоқда

    15.08.2021, 00:18

    Тошкентда учрашган жаҳон чемпионлари, ўрмон ёнғинларидан халос бўлган Туркия, Кувайтдаги шиналар қабристони. Ҳафта суратлари

    14.08.2021, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.