Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқда йўл-патруль хизматининг махсус автомобили қарама-қарши йўналишда, кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчасини ёқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қоидаларга кўра, кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан қоидаларнинг VII боби (светофор ва тартибга солувчининг ишоралари), IX—XVI (ҳаракатланишни бошлаш, йўналишларни ўзгартириш, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви, ҳаракатланиш тезлиги, қувиб ўтиш, тўхташ ва тўхтаб туриш, чорраҳада ҳаракатланиш ), XIX–ХХ (автомагистралларда ҳаракатланиш, турар жой даҳаларида ҳаракатланиш) боблари ҳамда йўл белгилари ва чизиқлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Ҳозирда видео юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бундан аввал Сирдарёда ЙПХ ходимининг «встречний» юргани тасвирланган видеони тарқатган ҳайдовчи қамоққа олингани, Тошкентда Lacetti’ларни орқамача ҳайдаганларнинг хулқи улар яшайдиган маҳаллада муҳокама қилингани ҳамда Чилонзорда ИИББ ходими бошқарувидаги Cobalt ЙТҲ содир этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди