Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга 14 август куни AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси олиб келинади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, COVAX дастури доирасида 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси Франциядан олиб келинади. Шунда Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.

Улардан:

  • 370 000 дозаси «Спутник V»;
  • 986 480 дозаси AstraZeneca;
  • 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача республикада коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди