• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Al-Jazeera: Афғонистон «Толибон»га ҳокимиятдан улуш таклиф қилди

    Афғонистон ҳукумати зўравонликни тугатиш эвазига «Толибон»га мамлакатни бошқаришда иштирок этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали ҳукуматдаги манбага таяниб хабар берди. «Толибон» бу таклифга жавоб берганми ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Аммо, аввалроқ Покистон бош вазири Имрон Хоннинг маълум қилишича, «Толибон» етакчилари Ашраф Ғани президентликдан кетмас экан, Афғонистон ҳукумати билан музокара қилмаслигини айтган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Покистон ҳукумати раҳбари бу ҳақда Reuters’га берган интервьюсида айтиб ўтган. Хоннинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда Афғонистонни сиёсий йўл билан тартибга солиш қийин. Май ойидан буён «Толибон» хорижий армия бўлинмалари чиқиб кетиши муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли ҳужумлар уюштирмоқда.

    «Уч-тўрт ой олдин, ҳаракатнинг юқори раҳбарияти бу ерга келганида мен ‘Толибон’ни тинчлик музокаралари ўтказиш зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилдим», — деди Хон Исломободдаги уйида берган интервьюсида.

    «‘Толибон’нинг шарти шундаки, Ашраф Ғани президент бўлиб турган экан, улар Афғонистон ҳукумати билан музокара қилмоқчи эмас», — дея Хон ҳаракат етакчиларининг сўзларини келтирди.

    Ғани ва унинг ҳукуматини АҚШ қўғирчоқлари деб ҳисоблайдиган «Толибон» билан Кобул тайинлаган бир гуруҳ афғон музокарачилари ўртасида тинчлик музокаралари 2020 йилнинг сентябрь ойида Қатар пойтахти Доҳада бошланган, аммо бу борада унчалик ютуққа эришилмаган. Бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ вакиллари ҳозир Доҳада, у ерда 10 августдан бери Афғонистондаги қуролли можарони ҳал қилиш бўйича уч кунлик маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.

    Шу билан бирга, афғонистонлик сиёсатчилар «Толибон»нинг ҳозирги ҳужуми ортида Покистон турганини бир неча бор таъкидлаган.

    Улар Афғонистонда давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўшни давлатнинг «воситачилик уруши» деб атаган. Канаданинг Покистондаги собиқ элчиси Крис Александр ҳам шундай фикр билдирди. Александр ижтимоий тармоқлардаги #SanctionPakistan кампаниясининг фаол иштирокчиси, кампания «Толибон» тарафида Афғонистон ички ишларига аралашгани учун Покистон ҳукуматига қарши халқаро санкцияларни талаб қилади.

    Покистон, ўз навбатида, «Толибон»ни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги даъволарни рад этди.

    Айни пайтда Афғонистонда ҳукумат кучлари учун вазият ёмонлашишда давом этмоқда. 12 августга ўтар кечаси улар Кобулдан 150 километр жанубда жойлашган, Ғазни вилоятининг маъмурий маркази — Ғазни шаҳрини қўлдан чиқарди. 11 август куни «Толибон» Қундуз четидаги аэропортда бир неча кун мудофааланиб турган Афғонистон армияси корпусини таслим қилди. Ҳарбийлар жангариларга қурол ва оғир техникаларни, шу жумладан, вертолётни топширди. Бугунги кунга келиб, «Толибон» 10 та вилоят маъмурий марказини назорат қилмоқда.

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, Афғонистондаги ҳозирги вазият «совет қўшинлари мамлакатдан чиқарилгандан кейинги» вазиятдан анча мураккаб.

    АҚШ ҳарбийлари ҳам вазиятни оғир деб баҳоламоқда, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили «Толибон» 90 кун ичида Кобулни эгаллаши мумкинлигини айтган.

    Мавзуга доир:

    • «Афғонистон раҳбарлари ўз халқи учун курашиши керак» — Байден
    • «Толибон» билан тўқнашувлардан кейин 46 нафар Афғонистон ҳукумати ҳарбийсининг Покистонга қочиб ўтгани ва бошпана сўрагани маълум бўлди

    13.08.2021, 14:25   Изоҳ (0)   26229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков «Қумтор» иши бўйича сўроқ қилинди

    13.08.2021, 12:41

    Воронежда автобус портлаши оқибатида 18 киши жабрланди, улардан бири вафот этди. Ҳозирча теракт версияси кўриб чиқилмаяпти (фото ва видео)

    13.08.2021, 09:46

    «Толибон» бир кун ичида Афғонистондаги яна бешта шаҳарни эгаллади

    13.08.2021, 07:23

    Шимолий Кореяда Токио Олимпиадаси ўйинлари уч ҳафта кеч эфирга узатилди

    13.08.2021, 06:52

    Афғонистон ИИВ «Толибон» эгаллаб олган вилоят губернаторини ҳибсга олди

    13.08.2021, 06:22

    Хитойда давлат ОАВдаги мақолаларда аслида ҳаётда йўқ швейцариялик олимнинг фикрларидан иқтибос олиниб, коронавирус ҳақида маълумотлар берилган

    12.08.2021, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Дунё | 28 июн, 16:15

    Тошкентда фуқаро инспекторга пичоқ билан тажовуз қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 28 июн, 15:55

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    Кино | 28 июн, 15:35

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.