Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 1 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълумотларга кўра, Р.Ш. исмли 33 ёшли хусусий тадбиркор қариндоши 66 ёшли Ғ.Н. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, туманнинг «Дўстлик» массивидаги «Кимёгарлар» маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро А.Ш.га расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Ш. ва Ғ.Н. мазкур фуқародан келишилган маблағнинг 190 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда суд орқали ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, 300 доллар олган шахс қўлга олингани, Бухорода ҳокимлик захирасидаги 16 сотих ерни 14 минг долларга сотишга уринган шахс ушлангани, Фарғона, Наманган ва Сурхондарёда ерни ноқонуний равишда сотаётган шахслар қўлга олингани, Сирдарёда ҳокимлик захирасидаги 14 гектар ерни 30 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришга уринган ота-бола аниқлангани, Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган МЧЖ бошлиғи ушлангани ҳамда ДХХ Бўстонлиқда от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни 1,5 миллион долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда