• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси қачондан ишлаб чиқарилиши маълум қилинди

    Август ойининг ўрталаридан Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда ОАВ вакиллари учун Олмалиқ шаҳридаги Jurabek Laboratories корхонасига ташкил этилган пресс-турда компания вакили маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ‘Спутник V’ вакцинасининг илк валидацион партиясини ишлаб чиқардик. Биринчи ва иккинчи компонентлари икки кун давомида кетма-кет ишлаб чиқарилди. Жараёнда россиялик мутахассислар шахсан иштирок этиб, кузатиб борди ва ишлаб чиқариш муваффақиятли ўтди. Валидацион партияларнинг барчаси тегишли лаборатория текширувларидан ўтказиш учун Россияга юборилди. Куни кеча текширув хулосаларини олдик ва бу ҳам муваффақиятли ўтганини айтишди», — деди компаниянинг ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари Азиз Содиқов.

    Унинг қайд этишича, кейинги босқичда «Спутник V» вакцинасини тижорий мақсадда ишлаб чиқариш жараёни бошланади.

    «Ишлаб чиқариш жараёни август ойи ўрталарида бошланиши режалаштирилмоқда. Илк босқичда ойига 2 миллион дозадан 10 миллион дозагача ишлаб чиқариш режалаштирилган. Вакцина Россиядан бизга тайёр ҳолда юборилади, биз фақат ўша вакциналарни флаконларга қуйиб, музлатамиз. Тайёр бўлганидан кейин маълум қисмини музлатилган ҳолатда россиялик мутахассисларга лаборатория синовлари учун жўнатамиз. Улар томонидан рухсат берилгач, сўнгра халққа етказамиз.

    Биринчи навбатда, ўзимизнинг бозоримизни таъминлаб берамиз. Ундан кейин ортиб қолган қисмини экспорт қиламиз. Кейинчалик ўзбек-хитой вакцинасини ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда», — деди компания вакили.

    Маълум қилинишича, Jurabek Laboratories’да ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 5 фоиздан 8 фоизгача қисми Грузия, Афғонистон, Қирғизистон ва Молдовага экспорт қилинади.

    Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинган эди. Ўзбекистон томони бундай таклиф билан 2020 йилнинг декабридаёқ чиққан ва ишлаб чиқариш майдончаси сифатида Tashkent Pharma Park ҳудудини таклиф қилган эди.

    Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев 26 июль куни «Российская газета»га берган интервьюсида Ўзбекистон яқин орада Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилганди. Ўзбекистон дори воситаси ишлаб чиқариладиган ҳудудни танлаганини ҳам айтганди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев август ойининг дастлабки ҳафтасидан бошлаб Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилгани, Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келиниши ҳамда Шавкат Мирзиёев ҳокимларга вакцинация бўйича ишларни қаттиққўллик билан назоратга олишни топширгани ҳақида хабар берилган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди. Дастлабки босқичда вакцина учун хом ашё Россиядан олиб келинади
    • Ўзбекистонда август ойидан коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади

    11.08.2021, 15:26   Изоҳ (0)   30533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги уйда ёнғин юз бериб, унга қўшни уйга ҳам зарар етказди

    11.08.2021, 15:15

    Мақсуда Ворисова Президентлик сайловида ғалаба қозонса, ислоҳотларни нимадан бошлашини маълум қилди

    11.08.2021, 14:27

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 19 мингдан ортиқ оила ажрашгани маълум бўлди

    11.08.2021, 13:56

    Ўзбекистонда 12 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    11.08.2021, 13:11

    Ўзбекистонда тадбиркорларнинг радар ва камера ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудлар сони ортди

    11.08.2021, 12:38

    Ўзбекистонда 3 балли зилзила қайд этилди

    11.08.2021, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.