• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ўғлимнинг орзулари ушалди. Афсуски, дадаси бу кунларни кўрмади». Токио Олимпиадаси совриндорларининг оналари билан суҳбат

    Токио шаҳрида ўтган тўрт (беш) йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ортда қолди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар ватанга 5 та медал билан қайтди. Олимпиадада совриндор бўлиш инсонга қандай бахт ва қувонч олиб келиши ҳақидаги ҳар қандай изоҳ ортиқча бўлиши мумкин. Лекин спортчиларнинг ушбу ютуғида уларнинг ўзидан-да кўпроқ суюнадиган одамлар ҳам бор. Ҳа, шубҳасиз, бу уларнинг ота-оналаридир. «Дарё» Токио Олимпиадаси совриндорларининг оналарини суҳбатга тортиб, уларнинг ғалабадан кейинги ички кечинмалари ва қувончи билан қизиқди.

    Нурия Бобонова — Давлат Бобоновнинг онаси

    Нурия Бобонова — Давлат Бобоновнинг онаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Авваламбор, ҳаммага ассалому алайкум. Давлатжон Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди, биз бундан жуда хурсанд бўлдик. Ўғлимни қўллаб-қувватлаб турган ўзбек халқига раҳмат. Ҳамма-ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Биз бундан жудаям қувондик. Аммо биз олтин медал кутгандик. Лекин майли, Худога беҳисоб шукр, у медалсиз қайтмади. Давлатжон Токиода туриб, Парижда олтин олишга ваъда берди. Насиб этса, мақсадига эришади. Ўғлимнинг курашларини кўра олмайман, бу жуда оғир. Жанглар тугагандан кейин ҳаяжонимни босиб, ёзиб олинганини кўраман. Бу йил Давлатжон учун жуда омадли бўлди, Осиё чемпиони бўлди, Жаҳон чемпионатида кумуш медал олди, Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди.Нурия Бобонова, Давлат Бобоновнинг онаси

    Оксана Рашидова — Улуғбек Рашидовнинг онаси

    Оксана Рашидова — Улуғбек Рашидовнинг онаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Ўғлим 6 ёшидан бери таэквондо билан шуғулланади. 19 ёшида Олимпия чемпиони бўлди. Бахтимнинг чеки йўқ. 13 йил давомида қилинган меҳнат ўз самарасини берди, бунинг ортида катта машаққат ва ҳаракатлар ётибди. Шундай вазиятлар бўладики, ҳаммасидан воз кечгинг келади, бироқ ўғлим жуда қатъиятли йигит, у таслим бўлмади ва орзусига эришди. Улуғбек бу йўлда кун-у тун меҳнат қилди. Мана, натижа ҳам шунга яраша бўлди. Мен барча ота-оналардан фарзандларини спортга, айниқса, таэквондога беришларини сўраган бўлардим. Агар хоҳиш бўлса ва меҳнат қилинса, 19 ёшда ҳам Олимпиада чемпиони бўлиш мумкинлиги исботланди. Мен бу ерда (аэропортда — «Дарё») ўтирибман-у, лекин ҳамон ўғлимнинг чемпион бўлганига ишонолмаяпман. Бу тушунтириб бўлмас даражада катта қувонч.

    Улуғбекнинг футболга ўтиб кетишига бир бахя қолгани ҳақида

    Улуғбек машғулотлар билан банд бўларди, унинг тенгқурлари эса кўчада футбол ўйнарди, табиийки, Улуғбекка ҳам бу жараён қизиқ бўлган. Шу тариқа у ўзини футболда ҳам синаб кўрган. Футбол мураббийлари уни олиб қўймоқчи бўлган, бироқ у барибир таэквондога қайтган. Бунда Павел Ханнинг хизматлари жуда катта. Биз ундан миннатдормиз. У бизга оиламиз аъзосидек бўлиб қолган. Павел — жуда ажойиб мураббий.

    Оксана Рашидова, Улуғбек Рашидовнинг онаси

    Мавзуга доир: Брюс Ли, қийин танлов ва у кутган кун. Ўзбек спортида 19 ёшида тарих ёза олган Улуғбек Рашидов ҳикояси

    Сабоҳат Жалолова — Баҳодир Жалоловнинг онаси

    Сабоҳат Жалолова — Баҳодир Жалоловнинг онаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Ҳозир жудаям қувончдаман, — дея гап бошлайди Баҳодир Жалоловнинг онаси Сабоҳат опа кўз ёшларини артар экан. — Саноқли сониялардан сўнг болам бағримга қайтади, қуруқ қўл билан эмас, Олимпиаданинг олтин медали билан. Ўғлим юзи ёруғ бўлиб қайтяпти, бундан 3 йил аввал у Президентимизга ваъда берган эди, у сўзининг устидан чиқди. Халқимизнинг ишончини оқлади. Бундан хурсандман, ўғлим билан фахрланаман.

    Бундан беш йил аввал Баҳодир Риодан медалсиз қайтганди. Ўшанда турмуш ўртоғим вафот этган пайтлар эди, азадор кийимларим билан, қариндошларимнинг қистови билан Тошкентга келгандим. «Ўғлинг ўксиниб қолмасин, орқасидан бор», дейишганди. Ўша пайтда мен уни овутиш ўрнига, у менга «сиқилманг она, ҳали ҳаммаси яхши бўлади», деб ваъда берганди. Ўғлим чемпион бўлди, ўғлимнинг орзулари ушалди. Афсуски, дадаси бу кунларни кўрмади, ўғлим дадасининг иссиқ юзини кўрмади.

    Бу даражага етишнинг ўзи бўлмади. Қанча меҳнат, қанча соғинч ҳислари. Баҳодирнинг боксчи бўлишини ҳам дадаси хоҳлаганди, ўзи эса футболчи бўлишни хоҳлаган. Улар ёшлигидан бирга ўтириб, бокс жангларини томоша қиларди.

    Биласизми, шундай пайтлар бўлганки, менга «бўлди, келинойи, болангизни олиб кетинг, ундан боксчи чиқмайди. Уни туманингиздаги мактабда ўқитинг», дейишган. Аммо Тўлқин Қиличев ва Рустам Саидов уни олиб қолган.

    Интернетда ўқидим, Баҳодир 2018 йилдан бери ютқазмаётган экан, роса хурсанд бўлиб кетдим. Рус шарҳловчилари агар осмондан метеорит тушмаса, Баҳодирни тўхтатиб бўлмайди дейишди. Бу она учун катта нарса. Яна ўзимга ўзим боламга кўзим тегмасин ҳам деб қўяман (кулади). Чет элликларни ҳам лол қолдирди, бундай ўғлим борлигидан фахрланаман. Битта бўлса ҳам, ўнта ўғилнинг ўрнини босди. Барча ўзбек оналарига чемпионнинг онаси бўлишни тилайман.

    Сабоҳат Жалолова, Баҳодир Жалоловнинг онаси

    Мавзуга доир: Танқидлар, 5 йил кутилган ғалаба ва кўз ёшлар. Онасига берган ваъдасининг устидан чиққан Баҳодир Жалолов (фотогалерея)

    Мадина Кумушова (Бекзод Абдураҳмоновнинг опаси) ва Нигора Турсунқулова (Бекзод Абдураҳмоновнинг бўлажак турмуш ўртоғи)

    Мадина Кумушова (Бекзод Абдураҳмоновнинг опаси) ва Нигора Турсунқулова (Бекзод Абдураҳмоновнинг бўлажак турмуш ўртоғи)
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Укам Бекзод бу ютуқларга эришиш учун жуда кўп қийин йўлларни босиб ўтди. Бунинг тагида жудаям катта меҳнат, машаққат ётибди. Очиғини айтиш керак, ҳамма ҳам бу қийинчиликларга чидай олмайди. Буни спорт билан шуғулланганлар билади. Мана шу ютуқлар билан укамни табриклайман. Келажакда бу бронза олтинга айланади.

    Рио Олимпиадасида медал олишига озгина етмай қолганди. У шундан кейин ҳам тўхтамади ва барибир медал оламан деб ҳаракат қилди. Беш йил давомида тинимсиз меҳнат қилиб, мана шу натижаларга эришди. Риода медал ололмагандан кейин Бекзод анчагача ўзига келолмай сиқилиб юрди, уйқусизликлар бўлди. Лекин тўхтамади ва охири ниятига етди.

    Мадина Кумушова, Бекзод Абдураҳмоновнинг опаси

    Ҳафиза Жўраева — Акбар Жўраевнинг онаси

    Ҳафиза Жўраева — Акбар Жўраевнинг онаси
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Акбардан жудаям хурсандман, унга ишонардим. Биз буни бир умр орзу қилганмиз. Унинг ютуқларини кўриб, жуда ғурурландим, у билан фахрланаман. Акбар ҳар доим ўз олдига Олимпиада чемпиони бўламан деб мақсад қўярди. Орзусига етди. Раҳматли отаси ҳам ўғлининг Олимпия чемпиони бўлишини хоҳларди. У шу билан тўхтамоқчи эмас ва олдига яна бир мақсад қўйди: Акбар эндиликда Париж Олимпиадасида ҳам қатнашиб, ғолиб бўлмоқчи. Ўғлим жуда камгап ва камтар, шунинг билан бирга ўзига жуда ишонади.

    Ҳафиза Жўраева, Акбар Жўраевнинг онаси

    Билол Эркин суҳбатлашди

    10.08.2021, 22:44   Изоҳ (0)   92099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: Лионель Месси — «ПСЖ» футболчиси

    10.08.2021, 19:04

    Токио—2020 Олимпиадасида Ўзбекистон вакилини енгиб, бронза медалини қўлга киритган Артур Найфонов: у 17 йил аввал Беслан воқеаларида гаровда бўлган ва ўша терактда...

    10.08.2021, 16:03

    Токио Олимпиадаси олтин медал эгаларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза қўлга киритганларга эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилди

    10.08.2021, 01:08

    «Умрим давомида ҳеч қачон бунақа адолатсизликни кўрмаганман». Бош вазир Абдулла Арипов Олимпиададаги ноҳақликлар ҳақида гапирди

    09.08.2021, 23:06

    Баҳодир Жалолов Токио—2020 финали ҳақида: «Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юбордим. Жуда оғир бўлди»

    09.08.2021, 22:00

    Видео: Токио Олимпиадасининг ўзбекистонлик совриндорларига аталган Tahoe ва Trailblazer автомобиллари

    09.08.2021, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.