Klipsch компанияси Т5 II True Wireless ANC номли симсиз наушниклар тақдимотини ўтказди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Мазкур наушниклар сунъий интеллектга эга. Шу орқали фойдаланувчи телефон қўнғироқларини бошни қимирлатиш орқали қабул қила олади.
Таъкидланишича, бунинг учун бошни уч марта пастга қимирлатиш лозим. Қўнғироққа рад жавоби бериладиган бўлса, бош турли томонларга қимирлатилади.
Фаол шовқин сўндириш режими ёқилган ҳолатда наушниклар бир марта қувватланиш орқали беш соат ишлай олади. Қувватлантириш ғилофи эса яна қўшимча 15 соатли ишлашни таъминлайди.
Фаол шовқин сўндириш режими ўчирилса, наушниклар етти соатгача автоном ишлаши мумкин. Шу билан бирга, қувватлантириш ғилофи наушникнинг яна 21 соат ишлашига ёрдам беради.
Гарнитура 2021 йилнинг сентябрида 299 доллар қийматида сотувга чиқиши кутилмоқда.
Аввалроқ ОnеPlus’нинг собиқ директорига тегишли бренд шаффоф Nothing Ear TWS-наушникларини тақдим этгани, янги LG наушникларида шивирлаб гапириш имконини берадиган режим пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)