• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Стюардессанинг Голливуд юлдузи билан дўстлашиш орзуси амалга ошди. Туғилган кунида уни Жонни Деппнинг шахсан ўзи табриклади

    Янги йил оқшомларидан бирида Голливуд юлдузларидан бири билан учрашишни тилаган стюардесса қизнинг орзуси амалга ошди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Испания, Ибица ва Майорка орасида ҳаракатланадиган яхтада стюардесса бўлиб ишлаган Лара мавсумий шартномага кўра белгилан вақт тугашини кутган ва ундан кейин Америкага учиб кетишни режалаштирган. Муддат тугашига яна икки ҳафта вақт қолган, ёз қийин ўтгани сабаб кемадаги ишчиларнинг бари чарчаган. Сентябрь тугашига оз қолганида кема капитани келиб икки ҳафталик чартер борлигини, Голливуд юлдузи ташриф буюриши мумкинлигини айтган.

    Орадан бир неча кун ўтиб, Жонни Депп уларнинг яхтасида сузишни истагани ҳақида маълум қилинган. Жамоа аъзолари биринчи кунданоқ махсус кийимларини кийиб америкалик актёрни кута бошлаган. Аммо ҳеч нима содир бўлмаган. Иккинчи куни бир нечта одам келган, аммо уларнинг орасида Депп бўлмаган. Учинчи куни Лара кўзини очганидан кейин: «Жонни каютада, бортда 6 та одам бор», деган қайдни кўрган. Аммо бунинг ҳазил эканига ишончи комил бўлган. Шундай қилиб катта стюардесса тушлик вақтида каютасидан чиқиб келган Деппни кўриб ҳайратда қолган. Ишини иложи борича сифатли бажаришга ҳаракат қилса-да, довдираб қолганини яшира олмаган. Кулгидан ўзини тия олмаган актёр у билан гаплашишга уриниб кўрган, аммо стюардесса Деппни барча сўровига: «Яхши, жаноб», — деб жавоб берган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    У ўзини қўлга олишига Жоннининг қўлида 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳайдовчи ва соқчи бўлиб ишлаган Старлинг ёрдам берган. Соқчи актёр жуда ҳам олийжаноб экани ва оддий одамлар билан мулоқот қилишни яхши кўришини таъкидлаган. Жонни эса ўзига берилган таърифнинг ёлғон эмаслигини исботлашга муваффақ бўлган.

    Кемадаги ишчилардан бири — Франческанинг актёр билан гурунглашиб ўтиришини Лара четдан ҳавас билан кузатиб турган ва ҳамкасбининг жасоратига қойил қолган. У ҳам бориб суҳбатга қўшилишни истаган, аммо назокат нуқтаи назаридан суқилмасликни афзал билган. Буни пайқаган Старлинг имо орқали актёрнинг эътиборини Ларага қаратишга уринган. Шундан кейин Голливуд юлдузи аёлни суҳбатга қўшилишга таклиф қилган. Аввалига у шунчаки жим, тинглаб ўтирган. Депп «Кариб денгизи қароқчилари»нинг суратга олиш ишларидан кейин саломатлигида пайдо бўлган муаммолар ҳақида гапирган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Ҳаммага актёр бўлиш осондек туюлади, лекин ишингиз оғир меҳнат талаб қилади», — деб гап қистирган аёл. Бунга актёр: «Сизнинг ишингиз дарҳақиқат оғир: кун бўйи тик оёқда турасиз, қолаверса, меҳмонлар орасида ёқимсиз кишилар ҳам бўлиши мумкин. Сиз кўпроқ дам олишингиз учун нима қила олишим мумкин?», — деб жавоб қайтарган.

    «Нималар деяпсиз? Сизнинг ташрифингиз биз учун байрам ва шараф, ишлайдиган муҳит эмаслиги ва мен ўзимни сизнинг зиёфатингизнинг бир қисми деб ҳис қилганим учун бугун ҳатто танаффус ҳам олмадим. Экипажнинг қолган аъзолари ҳам ўзларини шундай ҳис қиляпти. Биз учун мавсум оғир бўлди, лекин бундай бўлиши хаёлимизга ҳам келмаганди», — деган аёл.

    Ларанинг самимиятидан юзига табассум югурган актёр ундан сени бағримга боссам бўладими, деб сўраган. Улар Ҳиндистон ва «Шантарам» китоби ҳақида ҳам суҳбатлашган. Лара ушбу романни ўқиш давомида нима учун ҳалигача бундай қизиқарли ҳикоя мотиви асосида ҳеч ким фильм суратга олмагани ҳақида ўйлаганини айтган. Депп бу ҳақида ўйлагани, аммо асар бир фильм учун жуда ҳам катталиги, трилогия суратга олишга тўғри келишини таъкидлаган. Кун ўтгани сайин юлдуз билан кўпроқ мулоқот қила бошлаган Лара унинг оғайнилари билан ҳам дўстлашиб олган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Стюардесса Жоннининг таби нозик меҳмонлари ҳақида, шунингдек, актёрга ҳар куни эрталаб меваларни ликопчага солиб олиб борганини ҳам сўзлаб берган. Болалари ҳақида айтиб берган Депп Ларани синглим деб атаган. Бора-бора улар бир-бирини яхши тушуна бошлаган. Масалан, Ларадан сут келтиришни сўралганида аёл гап махсус коктейл ҳақида кетаётганини яхши билган.

    Аммо орада ноқулай вазиятлар ҳам бўлган. Жинси шимига ёпишиб қолган пластир бўлагини олиб ташлаган актёр аёлдан уни ташлаб юборишни сўраган. Ҳазиллашмоқчи бўлган Лара уни эсдалик учун олиб қўйишини айтган. Буни эшитган актёр саросимали нигоҳ билан Ларадан ортга қадам ташлаган. Ҳазили омадсиз чиққанини тушуниб етган ходим актёрдан кечирим сўраган. Бунга Жонни: «Ҳаммаси жойида, синглим», — деб жавоб берган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрнинг яхтадаги сўнгги куни Ларанинг туғилган кунига тўғри келган. Ўша куни тонгда Жоннини у яхтага келишидан аввал дўстлари билан бирга ижарага олган вилланинг қувноқ ишчилар жамоаси уйғотган. Улар томонидан актёрга сувенир гитара совға қилинган. Актёр қўлига гитарани олиб «Туғилган куним билан», — деб хиргойи қила бошлаган. Шунда унинг соқчиси Ларанинг туғилган куни эканини айтиб қолган. Юлдуз Ларани бағрига босиб, уни таваллуд айёми билан табриклаган. Стюардесса: «Ёшим 39 да. Мени Жонни Депп қучоқлаб, туғилган куним билан табриклаяпти. Демак, мен ниманидир тўғри қилганман», деган фикрларни хаёлидан ўтказган. Хайрлашишдан аввал актёрдан дастхат олиб қолган Лара ушбу ёқимли учрашувни бир умр унутмаслиги аниқ.

    Мавзуга доир:

    • Юлдузнинг сўниши: Голливуд студиялари нима учун Жонни Депп билан ишлашдан бош тортмоқда?
    • Жулия Робертс бўлишни орзу қилган Эмма Уотсон, Жонни Деппни қучиш орзусидаги Пинк. Голливуд юлдузларининг кумирлари
    • Жонни Депп Instagram’да рўйхатдан ўтди. 2 кунда унинг фолловерлари сони 3 миллиондан ошди

    02.08.2021, 19:55   Изоҳ (0)   24887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бузилган водопровод учун 169 миллион доллар? Тарихдаги энг қиммат квартира Нью-Йоркда сотилмоқда (фото)

    01.08.2021, 19:54

    Ван Дам ўғриларга Париж марказидаги дўконни ўмаришга «ёрдам берди»

    31.07.2021, 20:57

    Малика Диананинг тўйидаги торт бўлаги аукционга қўйилди

    31.07.2021, 15:50

    Канадалик сузувчи Олимпиадада олтин медални қўлга киритди, бироқ бундан у ҳаммадан кейин хабар топди. Кўриш қобилиятининг пастлиги аёлга панд берган

    31.07.2021, 09:45

    АҚШда дунёдаги энг қиммат картошка-фри тайёрланди (видео)

    30.07.2021, 18:20

    Британиялик мўри тозаловчилар 1961 йилда Санта-Клаусга ёзилган хатни топиб олди. Унинг муаллифи ўша йили барибир совғаларни олганини сўзлаб берди

    30.07.2021, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.