Шаҳзода Чарльз ва малика Диананинг тўй маросимидаги торт бўлаги Англиядаги Глостершир аукциони орқали сотилади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, 1981 йилнинг июлида айнан ушбу торт бўлаги қироллик оиласи аъзоси ҳисобланувчи Мойра Смитга насиб этган. Ширинликда тилларанг, қизил, кўк ва кумуш рангга бўялган қироллик герби тасвирланган.
Смит торни тунука идиш ёрдамида сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Унга «Эҳтиёт бўлиб тегининг — шаҳзода Чарльз ва малика Диананинг тўй торти» деган ёзув ҳамда 1981 йил 27 июль санаси туширилган.
Шунингдек, аёл егуликни озиқ-овқат учун мўлжалланган плёнка билан ўраб қўйгани сабаб торт яхши ҳолатда сақланган. Бироқ 2008 йилда Смитнинг оиласи тортни хусусий коллекционерлардан бирига сотиб юборган.
Тортнинг ташқи кўриниши одамнинг иштаҳасини очишига қарамай, аукцион ташкилотчилари уни емасликни маслаҳат беради. Аукцион 11 август кунлари бўлиб ўтади. Қандолатчилик маҳсулоти 300—500 фунт стерлингга сотилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Малика Диананинг автомобили аукцион орқали кутилганидан ҳам қимматроқ нархга сотилгани, Малика Диананинг ўғиллари Лондон ғарбида онасига атаб ҳайкал ўрнаттиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)