• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги тўртта объектда 3,7 млрд сўмлик таъмирлаш ва қурилиш ишлари тендер ғолиблари аниқланмасдан олиб борилган

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова 30 июль, жума куни АОКАда ўтказилган брифингда давлат харидларининг амалга оширилиши бўйича қатор қонун бузилишлари ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг айтишича, бюджет буюртмачилари томонидан объектларни жорий таъмирлаш бўйича «dxarid.uz» махсус ахборот порталига жойлаштирилган эълонлар жойларга чиқиб ўрганилганда, Тошкент шаҳридаги 4 та объектда 3,7 миллиард сўмлик, шундан 2,8 миллиард сўмлик Ободонлаштириш бошқармаси, 611 миллион сўмлик олий таълим, 200 миллион сўмлик халқ таълими тизимида жорий таъмирлаш ва қурилиш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан бошлаб юборилгани ёки аллақачон тамомлангани аниқланган.

    Шундай ҳолатлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган.

    Хусусан, Жиззах вилоятидаги танлов эълони тамомланмаган 7 та объект жойига чиқиб ўрганилганида, халқ таълимидаги 4 та объектда 2,2 миллиард сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб якунлангани, соғлиқни сақлаш соҳасидаги 2 та объектда 1,1 миллиард сўмлик, шаҳар ҳокимлигининг 1 та объектида 386 миллион сўмлик қурилиш ишлари бошланиб, якунланиш арафасида эканли маълум бўлган. Масалан, Жиззах шаҳар 1-сонли мактаб биносининг иситиш тизимида 2020 йилда бажариб бўлинган иш учун давлат бюджети ҳисобидан янгидан 815 миллион сўмлик лот қўйилгани аниқланган.

    Агентлик ходимлари томонидан ўрганишлар доирасида Бухоро вилоятида таълим тизимидаги муассасаларда олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари ўрганилганда, халқ таълими тизимидаги 3 та объектда 304 миллион сўмлик, мактабгача таълим тизимидаги 1 та объектда 28 миллион сўмлик, жами 4 та объектда 332 миллион сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб якунлангани ёки таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани аниқланган.

    Шунингдек, Бухоро вилояти олий таълим тизимидаги 5 та объектда жами 20,0 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ тендер савдоларини ўтказиш жараёнида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги маълум бўлган.

    Ўрганишлар давомида Наманган вилояти халқ таълими тизимидаги 15 та объект кўздан кечирилганида, 3,3 миллиард сўмлик, соғлиқни сақлаш тизимидаги 7 та объектда 850 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари бўйича танлов эълон қилинган бўлса-да, танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб, таъмирлаш ишлари якунланганлиги ёки давом этаётганлиги маълум бўлди.

    Андижон вилоятидаги тендер танловлари тугалланмаган 39 та объект жойига чиқиб ўрганилганида, халқ таълими тизимига қарашли 21 та объектда 6 миллиард сўмлик, ҳудудий ҳокимликка тегишли 11 та объектда 4,5 миллиард сўмлик, мактабгача таълими тизимидаги 6 та объектда 1,8 миллиард сўмлик, соғлиқни сақлаш тизимидаги 4 та объектда 1 миллиард сўмлик, олий таълим тизимидаги 3 та объектда 700 миллион сўмлик қурилиш ишлари бошланиб, якунланиш арафасида эканлиги маълум бўлди.

    Масалан, Шаҳрихон туманидаги ободонлаштириш бўлими биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,1 миллиард сўмлик эълон берилган ва ҳужжатларни тақдим қилишнинг охирги муддати 2021 йил 16 июль қилиб белгиланган. Аммо ўрганиш жараёнида бўлим биносини жорий таъмирлаш учун ҳеч қандай эҳтиёж мавжуд эмаслиги аниқланган.

    Фарғона вилоятида ўтказилган ўрганишлар доирасида Фарғона шаҳридаги ўрмон хўжалиги биносини мукаммал таъмирлаш бўйича махсус ахборот порталида жойлаштирилган қиймати 421 миллион сўмлик танлов эълони танлов ғолиби аниқланмасдан туриб, бинода мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинаётгани маълум бўлган.

    Қорақалпоғистон Республикасида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 76 та умумтаълим мактабида жами 47,8 миллиард сўмлик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 14 та ташкилотда жами 7,9 миллиард сўмлик, Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 16 та ташкилотда жами 7,9 миллиард сўмлик, жами 63,6 миллиард сўмлик смета харажатларида маблағ режалаштирилмаган бўлса-да, амалда бўлган «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга зид равишда «dxarid.uz» махсус ахборот порталига эълонлар жойлаштирилгани аниқланган.

    Мониторинг якунлари бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қонунчиликка зид равишда 141 миллиард сўмлик 458 та давлат харидларининг амалга оширилиши бўйича эълон қилинган танловни бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 372 та тақдимнома киритиш йўли билан қонунбузилишларнинг олди олиниши таъминланган.

    111 та объектда эса 29,5 миллиард сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича эълон қилинган танловлар юзасидан ғолиблар аниқланмасдан туриб, қонунчилик талабларига зид равишда қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганлиги ёки якунлангани маълум бўлган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбарининг билдиришича, ҳозирда ўрганишларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Тендердаги лойиҳалар рейтингда йўқ қурилиш компанияларига бериб юбориляпти» – Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасини танқид қилди
    •  Ўзбекистонда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
    • Ўзбекистонда давлат харидлари шаффофлигини таъминлашга оид Президент қарори қабул қилинди

    31.07.2021, 09:24   Изоҳ (0)   15911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Биз бефарқ эмасмиз»: Наманганда кўнгиллилар эҳтиёжманд оилалар учун 132 хонадонли уй-жой мажмуасини қурмоқда (фото ва видео)

    31.07.2021, 09:04

    Тошкентда ҳайдовчини тегишли белги қўйилмаган йўлда қоида бузганликда айблаган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди

    31.07.2021, 08:23

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

    31.07.2021, 08:02

    Қўйларни бўрилардан ҳимоя қилаётган кўнгиллилар, Москвада юмшатилган карантин, денгиз ўртасида ёрдам кутаётган муҳожирлар. 30 июль суратлари

    30.07.2021, 23:55

    Юнусободдаги ФҲДЁ бўлими қарздорлик сабаб электр энергиясиз қолгани юзасидан қайта ўрганиш ўтказилди

    30.07.2021, 23:41

    Glamour бутиги Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган кроссовкалар учун узр сўради

    30.07.2021, 23:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.