«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:48, 31.07.2021 13471

Қовоқча ва помидорга пишлоқ қўшиб мазали запеканка тайёрлаймиз

Барра сабзавотлардан тайёрланган егуликни куннинг исталган қисмида истеъмол қилсангиз бўлади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқча — 3 дона;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • помидор — 4 дона;
  • саримсоқ пиёз — 2 дона;
  • кўкатлар;
  • туз, мурч;
  • моцарелла ёки қаттиқ пишлоқ — 150-200 г.

Тайёрланиш жараёни:

  • Думалоқ шаклда кесиб олинган қовоқчанинг ҳар икки тарафини ўсимлик ёғи солинган товада қовуриб олинг.
  • Помидорни ҳам думалоқ шаклда тўғранг, кўкатлар ва саримсоқни майдаланг.
  • Печга қўйишга мўлжалланган махсус идишга қовоқча ва помидорни кетма-кетликда териб чиқинг.
  • Орасига саримсоқ, кўкатлар, туз ва мурч қўшинг.
  • Қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшинг.
  • 190 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Дастурхонга иссиқ ҳолида ёки совитиб тортсангиз ҳам бўлади.

Ёқимли иштаҳа!