Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ айрим ҳаво мудофааси ракеталари ва ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатгани ҳақидаги хабарлардан сўнг баёнот берди.

Зеленскийга кўра, ҳозирда Дания ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда қурол-яроғ ва дронлар ишлаб чиқариш бўйича янги келишувлар тайёрланмоқда. Сиёсатчи мудофаа ва ташқи ишлар вазирларидан “Қўшма Штатлар билан муносабатлар” бўйича ҳисобот олганини айтган.
Ҳозирда Украина ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ишчи даражаларда мудофаа ёрдамини, шу жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа компонентини етказиб бериш бўйича барча тафсилотлар аниқланмоқда. Қандай бўлмасин, биз одамларимизни ҳимоя қилишимиз шарт, деган Зеленский.
АҚШ ўз захиралари камайгани боис Украинага баъзи қурол-яроғлар етказиб беришни тўхтатган. Гап Патирот тизими учун PAC-3 ракеталари, HIMARS тизими ўқ-дорилари, FIM-92 Stinger портатив ҳаво мудофаа тизимлари, AIМ-7 Sparrow ракеталари ҳамда 155 мм калибрли артиллерия снарядлари ҳақида бормоқда.
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қўшма Штатлардан қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги баёнотни рад этганди.
Бугунги кунда етказиб беришлар давом этмоқда. Ракетага қарши воситаларни, айниқса, Украинадаги тинч аҳолини аниқ ва кенг миқёсда ҳимоя қилаётган Патриот тизимларини етказиб беришни тўхтатиш ғалати ва ғайриинсоний кўринарди, деган Подоляк.
Оқ уй АҚШ ўз ҳарбий захиралари даражасининг пастлиги сабабли Украинага айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тўхтатаётгани ҳақида хабар берган эди. Бу қарор АҚШ Мудофаа вазирлигининг бошқа мамлакатларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни қайта кўриб чиқиши билан боғлиқ.
Изоҳ (0)