Ўзбекистонда 30–31 июль кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Фақат жума куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 32-37 даражани ташкил этади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди.
Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 30—31 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
1 август куни Ўзбекистонда салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг 35-40 даражагача исиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июлдан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиб, ҳарорат 33 даражагача пасайганди.
Изоҳ (0)