• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эримни ҳайвонларча уришган, одам боласи бундай қилмайди». Деновда инспектор ёрдамчилари уриб ўлдириб қўйгани айтилаётган фуқаронинг рафиқаси мурожаат билан чиқди

    Сурхондарёда профилактика инспекторининг ёрдамчилари ИИБга олиб кетилаётган фуқарони уриб, ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Ижтимоий тармоқларда марҳумнинг хотини экани айтилаётган аёл эри вафот этганда қандай ҳолатда бўлганини айтиб бергани тасвирланган видео тарқалди.

    Фото: Facebook / «Халқ назорати»

    Фото: Facebook / «Халқ назорати»

    Аёлнинг сўзларига кўра, аввалига унга эрини кўрсатишмаган, уни кўрганида эса танасида кўкарган ва эзилган жойлар борлигига гувоҳ бўлган. «Ҳайвонларча уришган, одам боласи ундай урмайди», — дейди у.

    Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 10 июлда Денов тумани «Оқтом» маҳалласида яшовчи фуқаро Й.Х. туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳ.Х. маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.

    Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Х.нинг хонадонига келган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Х.ни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Х. 11 июль куни шифохонада вафот этган.

    Марҳум хотинининг сўзларига кўра, эр ва аёл ўртасида рашк сабабли жанжал келиб чиққан, жанжал давомида қайната ва қайнакаси келиб, уларни тинчлантиришга уринган. Шундан сўнг эр ҳам, аёл ҳам ишга кетган. Аёл ишдалигида қайнсинглиси унга қўнғироқ қилиб, эрини ички ишлар ходимлари қўлига кишан солиб олиб кетишганини айтган.

    «Мен милицияхонага, ‘учацковой’га чопдим. Эримни кўрсатишмади. «Нима учун олиб келдинглар, катта жанжал бўлгани йўқ-ку?’ дедим. ‘Участкавой’ рухсат берса кўрасан, бўлмаса кўрмайсан дейишди. Унинг телефон рақамини билмасдим. Кейин ўзлари ўйин қилиб унинг рақамини олиб беришди. Ўша ердаги дўконга келган йигитнинг телефонида ‘участковой’ Мелиқул акага телефон қилдим, эримни кўрсатинглар дедим. У эса ‘Сен аралашма, ишинг бўлмасин, эринг надзорда туради’, деб телефонни ўчириб қўйди», — дейди аёл.

    Марҳумнинг рафиқасини айтишича, у кечгача ИИБ биноси олдида ўтирган, бироқ унга эрини кўрсатишмаган. Эртаси куни аёл ишдалигида қайнсинглиси телефон қилиб, акаси касалхонада эканини айтган.

    «Қўлимда болам билан учиб етиб бордим. Борсам, эрим бир авҳолда... Ҳайвонларча урган уни, одам боласи ундай урмайди. Нима учун урган? Жигари эзилган, боши ёрилиб кетган, ҳамма тарафи — кўзлари қорайган, лаблари шишган. Эркаклик жойларигача ёриб ташлаган. Одам ҳам шунчалик ваҳшийлик қиладими?! Иккита болам билан қаерга бораман? Органга мумкинми бировни ўлдириш?» – дейди аёл.

    Марҳумнинг рафиқасини сўзларига кўра, ҳолат бўйича 18 кундан буён ҳеч қандай чора кўрилмаган.

    Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Тахиатош ИИБга олиб кетилган фуқаронинг ўлими юзасидан маълумот берилди

    30.07.2021, 12:22   Изоҳ (0)   46462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зангиотадаги шифохоналарга ичимлик суви етишмаяпти. Волонтёрлар хайрия акциясига қўл урди

    30.07.2021, 11:47

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 7 млн дозадан ошди

    30.07.2021, 11:11

    Тахиатош ИИБга олиб кетилган фуқаронинг ўлими юзасидан маълумот берилди

    30.07.2021, 10:47

    Ўзбекистонда пандемия бошидан бери янги антирекорд — бир суткада 897 кишида коронавирус аниқланди. Етти бемор вафот этди

    30.07.2021, 10:23

    COVAX доирасида Ўзбекистонга яна 660 минг доза AstraZeneca келтирилади

    30.07.2021, 10:11

    Ўзбекистонга АҚШдан коронавирусга қарши 3 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди

    30.07.2021, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.