Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Яккасарой туманида пиёда ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

27 июль куни тахминан соат 13:00 да Яккасарой туманидаги Бобур ва Боходир кўчалари кесишмасида Shacman русумли юк автомобили ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда 1960 йилда туғилган пиёда Х.Т. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Бундан аввал Тошкентнинг Яккасарой туманида Nexia-2 уриб юбориши оқибатида 17 ёшли йигит, Яшнобод туманида Matiz уриб юбориши оқибатида 65 ёшли фуқаро, Миробод туманида Tracker уриб кетиши оқибатида 56 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)