Марказий банк 29 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,97 сўмга пастлаб, 10 648,03 сўмни ташкил қилди. Евро 11,39 сўмга кўтарилиб, 12 582,78 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси қаторасига тўрт кун кўтарилиб, 10 670 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 28 июль куни доллар курси биринчи марта 10 720 сўмга қадар кўтарилди.
Изоҳ (0)