Дунё бўйлаб 28 июль куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Россиялик қиличбоз София Позднякова Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Финалда у ҳамюрти Софья Великаяни мағлуб этди.

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Стаффордда ҳалок бўлган полициячилар шарафига ёдгорлик лавҳаси очилишида иштирок этди.

Фото: Getty Images

Камчатка ярим оролининг шимоли-шарқидаги Ҳайлюли дарёси бўйидаги қўнғир айиқ.

Фото: «ТАСС»

Токио Олимпиадасида butterfly усулида сузиш бўйича ярим финалда қатнашаётган америкалик спортчи Зак Хартинг.

Фото: Reuters

Гвинеянинг Конакри шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўз юмуш-ташвишлари билан кўчада кетмоқда.

Фото: Getty Images

Жанубий Корея спортчиси Чу Геюн Токио Олимпиадасида ватандоши Жин Жонгоҳ билан 10 метрлик пневматик тўппончадан отиш мусобақасида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Венгриянинг Балатон кўлида тўп ўйнаётган икки аёл.

Фото: EPA

Туркияда муҳожир қиз тасвирланган улкан Амал исмли қўғирчоқ суриялик қочқин болалар билан бирга кўчаларда юрибди. Баландлиги 3,5 метр бўлган ушбу қўғирчоқ ёш қочқинларнинг энг муҳим эҳтиёжлари тўғрисида ҳукуматни хабардор қилиш учун Туркия, Греция, Италия, Франция, Швейцария, Германия, Бельгия ва Буюк Британияга саёҳат қилмоқчи.

Фото: EPA

Словениялик Дарко Ёргич Токио—2020 ўйинларида стол тенниси мусобақасида иштирок этмоқда.

Фото: EPA

Православ диндорлар Киев Руси насронийлашувининг 1033 йиллигини нишонлаш учун ибодат маросимида қатнашмоқда.

Фото: EPA

Утрехт университети тадқиқотчилари портда ўлик ҳолда топилган 15 метр узунликдаги китнинг жасадини ўрганмоқда.

Фото: AFP

Туркиянинг Анталия вилоятидаги Манавгат минтақасида катта ўрмон ёнғини юз берди. Ёнғин аҳоли турар жойларига етиб борди ва кўплаб турар жой ва бизнес биноларини вайрон қилди.

Фото: Getty Images

Перунинг сайланган президенти Педро Кастильо ўз лавозимига киришди.

Фото: EPA

Австралияда Талисман Сабер ҳарбий машғулоти бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Шимолий Рейн-Вестфалиядаги (Германия) сув тошқини оқибатлари.

Фото: Getty Images

Германиянинг шимолидаги Серенгети боғида яшовчи оқ каркидон.

Фото: Getty Images

Россиялик Владислав Ларин таэквондо бўйича 80 килограммдан юқори вазн тоифасида Олимпиада мусобақасининг олтин медалини қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Москвадаги Минин ва Пожарский ёдгорлигидан 30 га яқин қадимий артефактлар топилди.

Фото: «Москва» шаҳар ахборот агентлиги

Сибир йўлбарслари дунёдаги йўқолиб бораётган ҳайвонлар учун энг йирик наслчилик маркази бўлган Хитойдаги Хенгдаҳези мушуксимонлар наслчилик марказидаги ўрмон паркида чўмилмоқда.

Фото: Shutterstock

Калифорнияда 200 000 гектардан зиёд майдонни эгаллаган ўрмон ёнғинлари.

Фото: Reuters

Бангладешда балиқ овига қўйилган 65 кунлик тақиқдан сўнг балиқчилар томонидан тутилган ўлжалар.

Фото: Shutterstock

Токио Олимпиадасида 64 кг вазн тоифасидаги даст кўтариш машғулотларида муваффақиятсизликка учраган никарагуалик Сема Лудрик Ривас.

Фото: Reuters

Бангкокда таксичилар Молия департаменти олдида норозилик билдирмоқда ва ҳукуматни COVID-19 чекловлари даврида ҳайдовчиларга ёрдам беришга чақирмоқда.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: