• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирор-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.

    Фото: «Подробно»

    Фото: «Подробно»

    Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.

    Шу билан бирга, онлайн қимор билан шуғулланувчи ташкилотлар, иштирокчилар мажбуриятларини тартибга солиш, келишилган ўйинларнинг олдини олиш мақсадида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Маъмурий ва Жиноят кодексига тегишли қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилган.

    Маълумот учун, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги апрель ойининг бошида тугатилган ва унинг барча ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилган эди.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2021 йил 1 январдан кучга кирган Президент фармони ижросини ўрганиш олиб борган. Шу мақсадда, агентлик март ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига сўров хати юборган.

    Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2021 йил 25 мартда тақдим этган маълумотда ўша вақтда лицензиялаш бўйича ҳукуматнинг қарор лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани ҳамда Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирон-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмагани қайд этилган.

    «Юқоридагиларга асосланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар) ва Жиноят кодексининг 278-моддаларига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) мувофиқ букмекерлик ва тотализатор каби фаолият тури ҳали ҳам қонуний эмас», — дейилади хабарда.

    Агентлик «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига (рекламага доир асосий талаблар) мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш тақиқланишини эслатиб ўтган.

    Аввалроқ бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов букмекерликни қонунийлаштиришнинг қўшимча афзалликлари борлиги, кўнгилочар ўйинлардан олинадиган фойданинг маълум бир фоизи мажбурий тўлов сифатида давлат ғазнасига тушишини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: «Катта миқдордаги маблағимиз четга чиқиб кетяпти» – Спорт вазирлиги мутасаддилари букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши ҳақида

    27.07.2021, 11:32   Изоҳ (0)   15391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлиси 30 июль куни ўтказилади

    27.07.2021, 11:20

    АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади

    27.07.2021, 11:08

    Ўзбекистонда бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд. Касалхоналардаги беморлар сони кетма-кет иккинчи...

    27.07.2021, 10:48

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 145 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    27.07.2021, 10:26

    Қарши халқаро аэропортидан Россияга учиши керак бўлган самолётнинг юки оғирлиги сабаб рейс қолдирилди. Чипта сотиб олган йўловчилар сарсон бўлмоқда

    27.07.2021, 10:10

    Ўзбекистонда молиячилар энг кўп, ўқитувчи ва шифокорлар эса энг кам маош олувчи касб эгалари экани маълум қилинди

    27.07.2021, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

    Дунё | 26 июн, 21:20

    Дала ёнғинлари оқибатида йўқ бўлган майдонлар ҳажми қанча гектарга етгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 21:10

    Руминиянинг собиқ президентида ўпка саратони аниқланди

    Дунё | 26 июн, 21:00

    Нега биз кинодаги ёвуз қаҳрамонларни ёқтириб қоламиз?

    Лайфстайл | 26 июн, 20:50

    Тошкентда 2 тоннадан ортиқ наркотик модда ёқиб юборилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 20:42

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    Дунё | 26 июн, 20:31

    Францияда кучли момақалдироқ ва бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 26 июн, 20:20

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.