• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Араб баҳори»дан кейинги энг жиддий сиёсий инқироз: Тунисда президент бутун ҳокимиятни ўз қўлига олишга қарор қилгач, намойишлар авж олди

    26 июль, душанба куни Тунис парламенти биноси олдида мамлакат президенти Каис Саид тарафдорлари ва парламент спикери Рашид ал -Ганннуши бошчилигидаги «Ан-Наҳда» («Уйғониш») исломий партияси тарафдорлари ўртасида оммавий тўқнашувлар юз берди. Тартибсизликларга Саиднинг бир кун олдин ҳокимиятни тўлиқ ўз қўлига олиш тўғрисидаги мисли кўрилмаган қарори сабаб бўлди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Робокоп қандай қилиб ҳукуматни ўз қўлига олди?

    26 июлга ўтар кечаси давлат раҳбари телевизион мурожаатида парламент спикери ва бош вазир билан маслаҳатлашган ҳолда парламент фаолиятини тўхтатишга қарор қилганини айтди (ал-Ганнуши ҳеч қандай маслаҳатлашувларда қатнашмаганини билдирди, ҳукумат раҳбари Хишам Машиши эса вазиятга изоҳ бермади).

    «Аслида, бир неча ой олдин қабул қилишим керак бўлган биринчи қарор парламентга тааллуқли — унинг бутун фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор», — деди Саид. Шунингдек, у депутатлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳамда ўзини прокуратурага раҳбарлик қилиши тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди. Бундан ташқари, президент Машишини ишдан бўшатиш орқали мамлакатдаги бутун ижро ҳокимиятини ўз қўлига олди. Саид янги бош вазир тайинланишини ваъда қилди, аммо ҳалигача янги вазир тайинланмади.

    Конституциявий ҳуқуқ мутахассиси бўлган Саиднинг айтишича, унинг барча ҳаракатлари 2014 йилда қабул қилинган Тунис конституциясига мувофиқ бўлиб, бош қонун «парламент тарқатиб юборилишини назарда тутмайди, аммо унинг фаолияти тўхтатилишига тўсқинлик қилмайди». Кейинчалик, президент девонининг аниқлик киритишича, парламентнинг иши 30 кунга музлатилган. Шунингдек, Саид ушбу чораларнинг барчаси «Тунисга жамоат тинчлиги қайтгунига қадар ва мамлакат сақлаб қолингунча» амалга оширилаётганини айтди.

    Президентнинг телевидение орқали йўллаган мурожаатидан сўнг, унинг буйруғига биноан ҳарбийлар парламент биноси ва бошқа стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат объектларини ўраб олди. 80 ёшли ал-Ганнуши парламентга киритилмади — у бошқа депутатлар билан биргаликда давлат раҳбарининг қарорларига қарши чиқишни ният қилганди. «Ан-Наҳда» парламентдаги энг катта фракцияга эга, у ўринларнинг чорак қисмини эгаллаган. Тунисдаги воқеаларни фаол ёритиб бораётган Қатарнинг Al-Jazeera телеканали хабар беришича, 26 июль куни телеканалнинг Тунисдаги офисига полиция бостириб кирган. 20 га яқин ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари журналистларга ишни тўхтатиш зарурлиги тўғрисида айтган ва ўз ҳаракатларини суд қарори билан изоҳлаган.

    Каис Саид 2019 йил октябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 72 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, ғалаба қозонганди. 63 ёшли сиёсатчи партиясиз бўлиб, у сайлов кампаниясини бюджет маблағлари ва оммавий митингларсиз олиб борган, мамлакат шаҳарларидаги кафеларда, бозорларда, ижтимоий тармоқларда ташвиқот ўтказган, деб ёзади «ТАСС». Financial Times уни популист деб атайди. Al Jazeera унинг ғалабасини ҳуқуқшунос профессорнинг бирорта сиёсий гуруҳга алоқаси бўлмагани билан изоҳлади.

    Сайловолди даврда Саид ҳокимиятни марказлашмаган тизимга ўтказиш ва сайловни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлади, хусусан, у тўғридан-тўғри парламент сайловлари ўрнига, кўп босқичли тизимни таклиф қилди, унинг доирасида фуқаролар томонидан маҳаллий кенгашларга вакиллар сайланади, улар эса ўз навбатида, вилоят ва республика депутатларини сайлайди. Саид террорчиларга қарши ўлим жазоси тайинлаш ва гомосексуалларни жиноий жавобгарликка тортиш тарафдори сифатида танилган, у эркаклар ва аёлларни мерос ҳуқуқларида тенглаштиришга қарши чиққан. Ташқи кўриниши ва нутқ услуби билан машҳур кино қаҳрамонига ўхшагани учун Саид Робокоп лақабини олган, деб ёзади The Guardian.

    Financial Times газетаси ҳозир Тунисда мавжуд вазиятни «араб баҳори» воқеалари бошланган 2011 йилдан буён энг жиддий сиёсий инқироз деб атади. Ўша йилги воқеалар туфайли Тунисда 20 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган президент Зин эл-Обидин бин Али қочиб кетган, конституциявий ислоҳотлар ўтказилган ва илгари фаолияти тақиқланган «Ан-Наҳда» парламент сайловларида ғолиб бўлган. Тунис ҳукумати транзити аксарият мутахассислар томонидан минтақадаги бошқа мамлакатларни қамраб олган инқирозлар фонида энг муваффақиятли деб тан олинган. 2014 йилда қабул қилинган Конституция ҳокимиятни президент, бош вазир ва парламент спикери ўртасида тақсимлади.

    2015 йилда Тунис миллий мулоқот квартети «2011 йилги ‘ясмин инқилобиъдан кейин Тунисда плюралистик демократия қурилишига қўшган ҳал қилувчи ҳиссаси» учун Нобель мукофотини олди. Бироқ, мамлакатда сиёсий вазият барқарор эмасди. 2020 йилги сиёсий инқироз, асосий сиёсий ўйинчилар билан келишилган ҳолда, Машиши бош вазир этиб тайинланиши билан ҳал қилинди. Аммо ҳукумат тўлиқ таркибда ишламади — президент 11 нафар вазирни тасдиқлашдан бош тортди, натижада кўплаб вазирлик ўринлари бирлаштирилди.

    Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши жуда секин кечди. Жаҳон банки Тунис бўйича шарҳида таъкидлашича, 2020 йил охирига келиб коронавирус пандемияси мамлакат иқтисодиётига кучли салбий таъсир кўрсатгани маълум бўлди — Тунисда пасайиш минтақадаги бошқа давлатларга қараганда кучлироқ эди, чунки мамлакат инқирозга иқтисодий кўрсаткичларининг пасайиши ва давлат қарзининг ўсиб бориши билан кирди. Натижада, ялпи ички маҳсулот 2020 йилда 8,8 фоизга камайди, пандемия бошида 15 фоиз бўлган ишсизлик 2021 йилнинг биринчи чораги охирига келиб 17,8 фоизгача ўсди. Ишсизликнинг энг жиддий ўсиши аёллар (24,9 фоиз ишсиз) ва 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар (ишсизларнинг 40,8 фоизи) ўртасида кузатилди.

    Тунисдаги коронавирус билан касалланиш ва ўлим даражаси Шимолий Африкадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра қарийб 12 миллион аҳолиси бўлган ушбу мамлакатда пандемия бошидан буён 569 минг киши COVID-19’га чалинган, шулардан 18 минг киши вирус қурбони бўлган, аҳолининг атиги 7 фоизи коронавирусга қарши эмланган.

    Пандемия сабабли ўрнатилган чекловлар йил бошида бошланган норозиликларга сабаб бўлди. Бош вазир Машиши намойишчиларнинг кўчаларга чиқиши асосли эканини тан олган, бироқ айни пайтда 600 га яқин одам ҳибсга олинган, дейилади Wашингтон Институте тадқиқотларида. Институт томонидан ўтказилган сўровномалар натижалари шуни кўрсатадики, тунисликларнинг 80 фоиздан ортиғи мамлакатнинг ривожланиш йўналишидан, асосан иқтисодий вазиятдан норози.

    Қарама-қаршилик нима билан тугайди?

    Спикер ал-Ганнуши президент Саиднинг ҳаракатларини «фитна» деб атади, парламент бюроси унинг фармонларини «пуч» деб таърифлади. Ал-Ганнуши ва унинг партияси президент Конституциянинг 80-моддасида талаб қилинганидек музокара ўтказмаганини таъкидламоқда.

    «Бир қатор шарҳловчилар содир бўлган воқеани давлат тўнтариши деб талқин қилмоқда, чунки президент 80-моддага таянган, аммо ушбу моддани қўллашда президент ваколатларни парламент билан келишган ҳолда ўз зиммасига олади. 2014 йилги Конституция ёзилаётганда президентнинг ҳокимиятни эгаллаб олишига йўл қўймаслик учун махсус чоралар кўрилганди», — дея Тунисдаги вазиятга баҳо берди Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти араб ва исломшунослик маркази раҳбари, «Валдай» клуби эксперти Василий Кузнецов.

    Экспертнинг сўзларига кўра, Тунис инқирози, бошқа масалалар қатори, президент ва парламент ўртасидаги доимий қарама-қаршилик туфайли юзага келган, ушбу зиддиятлар эса ижроия идораларига на санитария, на иқтисодий инқирозни ҳал қилиш учун самарали чоралар кўриш имконини берган. Кузнецовнинг таъкидлашича, президентнинг қарори жамиятнинг муҳим қисми томонидан маъқулланди, бир қатор сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг жиддий қаршиликларига сабаб бўлмади. Туниснинг нуфузли Умумий меҳнат иттифоқи жуда чекланган оҳангда баёнот қилди, унда асосан конституциявий тузум асосларини сақлаб қолиш зарурлиги тўғрисида гап боради. Кузнецовнинг сўзларига кўра, вазиятнинг энг хавфли томони шундаки, мамлакатнинг барча сиёсий кучларини муросага келтирган 2014 йилги Конституция шубҳа остига олиниши мумкин.

    The Washington Post ёзишича, Конституциявий судга мурожаат қилиш орқали инқироздан чиқиш йўлини топиш мумкин эди, бундай суднинг яратилиши Конституцияда кўзда тутилган, аммо сиёсий зиддиятлар туфайли шу пайтгача суд яратилмаган, сўнгги уринишга эса январь ойида президент Саид тўсқинлик қилган.

    «Араб баҳори» — Араб мамлакатларида 2011 йил бошларида юз берган норозилик намойишлари ва қўзғолонлар тўлқини. Воқеаларнинг дастлабки замини 2010 йилда қайд этилган. Тунис, Миср ва Яманда инқилоблар юз берган; Ливияда фуқаролар уруши ҳукумат ўзгаришига олиб келган, Сурияда фуқаролар уруши ҳалигача давом этмоқда; Баҳрайнда фуқаролар қўзғолони, Жазоир, Ироқ, Иордания, Марокаш ва Уммонда оммавий норозиликлар бўлиб ўтган. Шунингдек, Кувайт, Ливан, Мавритания, Саудия Арабистони, Судан, Жибути ва Ғарбий Саҳройи Кабирда норозилик намойишлари ўтказилган. 2011 йил май ойида Исроил чегарасида юз берган тўқнашувларни ҳам маҳаллий «Араб баҳори» илҳомлантирган.

    Мавзуга доир: Тунис президенти бош вазирни истеъфога чиқариб, парламентни тарқатиб юборди. Парламент биносига ҳарбий техника тортиб келинди

    27.07.2021, 15:56   Изоҳ (0)   9806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея КХДР билан алоқа қайта тикланганини маълум қилди

    27.07.2021, 14:25

    АҚШ жангарилар ҳаракатлари туфайли Афғонистон осмонидан ўтадиган парвозларни чеклади

    27.07.2021, 12:43

    Европада коронавирус чекловларига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди. Франция, Буюк Британия, Италия ва Грецияда намойишчилар кўчаларга чиқди (фото)

    27.07.2021, 12:12

    Қирғизистон президенти бино ичида ҳам қора кўзойнак тақиб юргани сабаби маълум қилинди

    27.07.2021, 10:41

    АҚШ Ироқдаги ҳарбий миссиясини 2021 йил охиригача якунлашини эълон қилди

    27.07.2021, 09:55

    Европада сув тошқинлари туфайли 200 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди. Мамлакатлар ҳукуматлари хавф ҳақида олдиндан билган, аммо аҳолини вақтида огоҳлантирмаган

    27.07.2021, 09:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қорасарой” турар жой мажмуаси аҳолиси ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қурилаётганидан норози. Аҳолига кўра бу уйларнинг қурилиши ноқонуний ҳисобланади

    Ўзбекистон | 13 май, 18:50

    Фарғонада қўшнисини ўлдириб, ёқиб юборган йигитга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:45

    Италиялик рассом кўринмас ҳайкалини 18 минг долларга сотди

    Дунё | 13 май, 18:35

    Ўзбекистонда қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

    Ўзбекистон | 13 май, 18:25

    Актёр Том Круз ҳеч қандай хавфсизлик воситаларисиз Лондон кинотеатри чўққисига чиқди

    Кино | 13 май, 18:15

    Тарихдаги энг бой спортчи банкротга учрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    Дунё | 13 май, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.