• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Видео: Қашқадарёдаги шифохонада тиббиёт ходимлари коронавирус билан оғриган беморлар билан махсус кийимсиз ишлаётгани маълум қилинди

    Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган беморлар даволанаётгани, шифохонага кириб-чиқишда назорат йўқлиги, шунингдек, беморлар билан ишлаётган шифохона ходимларига коронавирусдан ҳимояланиш учун махсус форма берилмаётгани маълум қилинди.

    Бу ҳақда «Дарё»га билдирган шифохона ходимларининг айтишича, ходимлар 400 минг сўмдан 800 минг сўмгача маош олади. Ва айнан шу маош эвазига улар шифохонада коронавирусдан даволанаётган беморларга қарашга мажбур.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Энг ёмони ходимларга махсус кийим бош ҳам берилмайди. Ҳаммамиз доимгидек иш формада оғир касаллар билан ишлаб келяпмиз. Раҳбарият бунга умуман эътибор қаратмаяпти. Шифохонамизда эга йўқ», — дейди шу масканда ишловчи ишчилардан бири.

    Мурожаатчиларнинг қўшимча қилишича, фуқароларнинг шифохонага кириб-чиқиши ҳам назорат қилинмайди.

    «Хоҳлаган одам келиб, хоҳлаган беморининг олдига кириб-чиқиб кетяпти. Назорат йўқ», — дейди шифохона ходими.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Мазкур видеодаги ҳолатни изоҳлаган Китоб туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шавкат Ғаффоровнинг айтишича, туманда коронавирус беморлари билан ишлаш учун шифохона ходимларига етарли даражада махсус форма бор.

    «Айни кунда шифохонамизда мусбат натижа билан ётган бемор йўқ. Шифохонада даволанаётган беморларнинг барчаси коронавирусдан кейинги асоратланган ва мусбат натижа бермаган, пневмония билан оғриган беморлар бўлиб, уларга кислород баллонлари уланган. Кислород станциямиз ўша ерда бўлгани учун кислородга муҳтож беморларни шу ерда ётқизишга мажбурмиз», — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шавкат Ғаффоров.

    Бош шифокорнинг маълумот беришича, шифохонада пневмония билан оғриган ва кислород баллонга эҳтиёж сезган беморлар ўттиз нафардан ортиқни ташкил қилади.

    «Бу беморлардан коронавирус юқмайди. Шунинг учун шифохонамиз ходимлари ваҳима қилмаса ҳам бўлади. Бу ҳақда уларга айтилган ва тушунтирилган», — дейди бош шифокор.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Шавкат Ғаффоровнинг маълумот беришича, айни кунга қадар туманда коронавирусга тест жараёнларида мусбат натижа қайд этган беморлар даволаниш учун Қарши шаҳрига юборилган.

    «Эндиликда бугундан, 2021 йилнинг 26 июлидан бошлаб туман юқумли касалликлар шифохонаси негизида 100 ўринли коронавирус беморларини даволаш учун махсус шифохона ташкил этилиб, Яккабоғ, Шаҳрисабз шаҳар ва туман, шунингдек, Китоб туманидаги беморлар учун хизмат кўрсатади», — дейди масъул шифокор.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    Бош шифокорнинг қўшимча маълумот беришича, махсус шифохона ташкил этилгач, тиббиёт ходимлари учун махсус кийим бош ва коронавирус беморлари билан ишлагани учун рағбат пуллари ҳам берилади. Қолаверса, шифохонага кириб-чиқиш ҳам Миллий гвардия ходимлари томонидан назорат қилинади.

    Мавзуга доир: 

    • Нукусда коронавирусга чалинганлар касалхонасида ишлаган икки ҳамширанинг рағбатлантириш пуллари тўлаб бериладиган бўлди
    • Қашқадарёда тез ёрдам ходимлари COVID-19’га қарши курашганларга рағбат пули тўланмаётганидан шикоят қилмоқда

    26.07.2021, 18:24   Изоҳ (0)   26164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда юк машинаси йўлига чиқиб кетган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

    26.07.2021, 17:55

    «Болаларни қийнаяпсизлар». Фарғонада мактаб имтиҳонлари қуёш тиғи остида ўтказилаётгани танқид остига олинди (фото)

    26.07.2021, 17:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.07.2021, 16:56

    Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар ишини кўриб чиққан судья коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди

    26.07.2021, 16:26

    Сўхда июлда уч марта сел кузатилди, 20 та хонадон зарар кўрди. Жабрланган оилаларга ёрдам пуллари тарқатилди

    26.07.2021, 16:11

    Volkswagen Uzbekistan мамлакатда Skoda Superb моделининг савдосини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда

    26.07.2021, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.