• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тунис президенти бош вазирни истеъфога чиқариб, парламентни тарқатиб юборди. Парламент биносига ҳарбий техника тортиб келинди

    Тунис президенти Каис Саид мамлакатда бўлиб ўтган норозилик намойишлари фонида бош вазир Хишам Машиши истеъфога чиқишини ва Халқ вакиллари ассамблеяси — бир палатали парламентнинг фаолияти тўхтатилишини эълон қилди. Депутатлар ҳам дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилди, деб ёзади Al Arabiya.

    Тунис президенти Каис Саид

    Тунис президенти Каис Саид
    Фото: Reuters

    Давлат раҳбари таъкидлашича, ҳозирча ҳукуматни унинг ўзи бошқаради. «Мен бир неча ой олдин қабул қилишим керак бўлган қарорни қабул қилдим: парламентнинг барча функцияларини тўхтатдим. Мамлакат конституцияси парламентни тарқатишга йўл қўймайди, лекин унинг фаолиятини музлатиб қўйишни тақиқламайди», — дея қўшимча қилди президент.

    Президент қароридан бир неча соат ўтиб, Тунис парламенти биносига ҳарбий техника етиб келди ва уни ўраб олди. Бино ташқарисида йиғилган аҳоли ҳарбий техниканинг келишини қизғин ҳайқириқлар билан, шунингдек, давлат мадҳиясини куйлаб кутиб олди.

    Тунис парламенти спикери, «Ан-Наҳда» (Уйғониш) партияси раҳбари Рашид Ганнуши Саидни давлат тўнтаришига уринишда айблади.

    Туниснинг Tunisie Numerique нашри ахборотга эга манбага асосланиб хабар беришича, давлат раҳбари спикерга, шунингдек, суд ишлари олиб борилаётган бошқа 64 нафар депутатга мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлаган, бош вазир эса ҳукуматдаги қароргоҳини тарк этган ва номаълум томонга олиб кетилган.

    Нашрнинг ёзишича, президент гвардияси бошлиғи Халед Яхяуи мамлакат ички ишлар вазирлигининг вақтинчалик раҳбари этиб тайинланган.

    25 июль куни пойтахт ва бошқа йирик шаҳарларда минглаб тунисликлар норозилик билдириб кўчаларга чиқди. Намойишчилар парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишни, шунингдек, мамлакатдаги вазиятнинг ёмонлашувига сабаб бўлганларни жавобгарликка тортишни талаб қилди. Улар ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга чақирди. Намойишчилар 2011 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган ҳукмрон «Ан-Наҳда» партиясининг сиёсатига қарши. Бир нечта шаҳарларда улар «Ан-Наҳда» партиясининг штаб-квартирасига ҳам ҳужум қилди. Акциялар Тунис мустақиллигининг 64 йиллигига бағишланди.

    Тунисдаги норозилик намойишлари иқтисодий инқироз ва коронавирус тарқалишига қарши чоралардан норозилик фонида бўлиб ўтмоқда.

    Тунис коронавирусдан ўлим даражасининг юқорилиги бўйича дунёда етакчи  ўринлардан бирида турибди. Ўтган ҳафта Тунис президенти мамлакатдаги коронавирус ҳолатини «ҳалокатли» деб атаб, инқирозни бошқариш армия зиммасига ўтишини эълон қилди. Шу билан бирга, у вазиятдан сиёсий мақсадларда фойдаланишга бўлган уринишлардан норози эканини билдириб, бош вазир ва парламент спикери ўртасидаги доимий можаро фонида «фуқароларнинг соғлиғи товар эмас»лигини таъкидлади. Бироқ Саиднинг ўзи ҳам Рашид Ганнуши ва Хишам ал-Мешиши билан анча-мунча муаммога дуч келган. Январь ойи ўрталарида бош вазир томонидан амалга оширилган ўзгаришларни президент ҳалигача тасдиқламаган.

    Мавзуга доир:

    • Эронда ичимлик суви етишмаслиги туфайли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Сайланган президент Иброҳим Раисий инаугурациясини кутмасдан мамлакатда тартибни тиклашга киришди
    • Фотогалерея: ЖАРда апартеид режими қулагандан буён энг йирик тартибсизликлар бошланди. Минглаб одамлар дўконлар ва банкоматларни талон-торож қилмоқда

    26.07.2021, 11:21   Изоҳ (0)   16132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегияга тунда метеорит тушди, атроф бир неча сонияга ёришиб кетди (видео)

    26.07.2021, 09:30

    Кобул полицияси «Толибон»ни президент саройига ракета ҳужумида айблади

    25.07.2021, 19:13

    The Lancet тиббий журнали коронавирус ҳақидаги фактларни яширганликда айбланди

    25.07.2021, 18:33

    Эронда ичимлик суви етишмаслиги туфайли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Сайланган президент Иброҳим Раисий инаугурациясини кутмасдан мамлакатда тартибни тикла...

    25.07.2021, 16:31

    Туркманистон президенти давлат хизматчилари ҳаммага ўрнак бўлиши кераклигини айтиб, депутатлар учун одоб-ахлоқ курсларини ташкил қилди

    25.07.2021, 15:30

    Францияда 160 минг киши мажбурий вакцинацияга қарши намойишга чиқди, Сенат уларга ён босди

    25.07.2021, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.