Таэквондо бўйича -80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович бронза медали учун баҳсда қатнашди.

Фото: Getty Images

У хорватиялик Тони Канаетга имкониятни бой бериб қўйди. 3 та раунд натижасига кўра 24:18 ҳисоби қайд этилди.

Шу тариқа Никита мусобақани медалсиз якунлади. У 1/8 финалда Доминикан вакили Мойзес Эрнандесни 17:7 ҳисобида мағлубиятга учратган, чорак финалда эса озарбайжонлик Милад Бегини енгганди (12:1).

Эслатиб ўтамиз, 25 июль куни ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов Олимпия ўйинлари олтин медалига сазовор бўлганди.