Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 25 июль, якшанба куни мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўтказилади.
Иккинчи кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 25 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:
- Шаҳбоз Холмирзаев / Собиржон Сафаралиев — академик эшкак эшиш, жуфтлик — 6:10;
- Улуғбек Рашидов — таэквондо, -68 кг — 6:15;
- Турсуной Раҳимова — бокс, -51 кг — 7:00;
- Сардор Нуриллаев — дзюдо, -66 — 7:00;
- Диёра Келдиёрова — дзюдо, -52 — 7:00;
- Олга Забелинская — велоспорт, 137 км — 9:00;
- Оксана Чусовитина — спорт гимнастикаси, саралаш — 13:05;
- Элнур Абдураимов — бокс, -63 кг — 14:18;
- Адҳамжон Эргашев — оғир атлетика, 67 кг — 15:50;
- Дилшод Рўзметов — бокс, -81 кг — 16:42.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)