• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Манчестерга қайтган Санчо, Парижни макон тутган Рамос ва Ҳакими, Каталония томон юзланган Агуэро ҳамда Депай. Ёзнинг энг катта ва қайноқ трансферлари ҳақида

    Евро—2020 клублар футболидаги бир ойни олиб қўйди. Шунга қарамай бу вақт оралиғида Европа трансфер бозорида қизиқарли воқеалар юз берди.

    2021 йил ёзининг энг қиммат трансферлари

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    • «Манчестер Юнайтед» анчадан буён «Дортмунд»дан Жейдон Санчони сотиб олиш учун ҳаракат қилаётган эди. Ўтган йилги музокаралар салбий якунланганди. Энди эса ярим ҳимоячи Манчестерга қайтди. Тўғри, бир пайтлар Германияга кетиш учун тарк этган жамоаси «Манчестер Сити»га эмас, унинг қўшниси «Манчестер Юнайтед» сафига.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    73 миллион фунт (85 миллион евро) — бу сумма баъзи шартлар бажарилса, яна 5 миллионга ошиши мумкин (қандай шартлар эканлиги номаълум, лекин Guardian’нинг ёзишича, уларни бажариш қийин бўлади).

    • «Интер» молиявий муаммолар туфайли Ашраф Ҳакимини сотди (жамоа устози Антони Конте ҳам шу сабаб туфайли жамоани тарк этганди): ё уни, ё Лукакуни сотиш керак эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • «Бавария» Юлиан Нагелсманндан (бош мураббий) сўнг 2021 йил февралидаёқ Дайо Упамекано трансферини эълон қилганди. Лекин Дайо 1 июлдан жамоага келиб қўшилди.

    • «Ливерпуль» бутун мавсум давомида марказий ҳимоя чизиғидаги муаммолардан азият чекди, шунинг учун 22 ёшли Ибраима Конате харид қилинди. У эса ўз рақамини аланга ва феерверклар орқали ноанъанавий тарзда намойиш этди.

    • Эмилиано Буэндиа икки мавсум илгари «Норвич»нинг АПЛдаги кўзга кўринган футболчиларидан бири эди, аммо клуб қуйи дивизионга тушиб кетди. Аргентиналик футболчи қолишга қарор қилди ва Теэму Пукки иккаласи бир мавсумдан сўнг жамоани элитага қайтарди. Буэндиа гол+пас тизимида 31 очко жамғарди. Футболчига «Астон Вилла» ва «Арсенал» анчадан буён қизиқиш билдираётганди. Кутилмаганда Эмилиано «Астон Вилла»ларни танлади.

    • Родриго де Пауль бу рўйхатда 25 ёшдан катта (27) ягона футболчи. Ўтган мавсумда «Удинезе» сардори жамоаси голларининг деярли ярмида иштирок этди (42 тадан 18 та). Яқинда Месси билан бирга Америка Кубоги совринини ҳам қўлга киритди. «Атлетико», «Ливерпуль» ва «Ювентус» каби гранд жамоалар футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилди. Де Пауль эса Диего Симеоне жамоасини танлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • Пэтсон Дака баҳордаёқ топ-жамоалар эътиборини тортганди. Футболчи ушбу мавсумда Австрия Бундеслигасини «портлатди»: 28 ўйинда 27 та гол уриб, катта фарқ билан чемпионат тўпурарига айланди. Апрель ойида эса 8 дақиқа ичида ҳет-трикка эришганди. Янги мавсумдан эса «Лестер» сафида жавлон уриши кутилмоқда.

    • Жуда кучли рақобат туфайли «Челси»да Фикайо Томорига имкон берилмади. Шунинг учун у «Милан»га ижарага берилди. Фикайо ўзига нотаниш бўлган чемпионатга ташриф буюрди ва дарҳол жамоа сардори Алессио Романьолини захирага михлаб қўйди. Ярим йил ичида миланликларнинг асосий марказий ҳимоячисига айланиб олди. «Милан» уни сотиб олишга қарор қилди.

    • Жерсон Сантос 2016/17 йилги мавсумда «Рома»да ўйнаган эди, аммо бразилиялик футболчи 64 ўйинда 3 та гол урганидан сўнг ватанига қайтиб кетишга мажбур бўлганди. Унда Европада тўп суриш учун иккинчи имконият пайдо бўляпти — бу сафар Францияда. Бразилиялик футболчига «Марсель»дан ташқари «Челси» ва «Тоттенҳэм» қизиқиш билдирганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • 8 ёшидан буён «Челси» тизимида таълим олиб келган марказий ҳимоячи Марк Геи асосий жамоа учун икки марта Лига Кубоги мусобақасида майдонга тушган. «Суонси»даги муваффақиятли ижарадан сўнг Марк Англияга мураббий сифатида Патрик Виейранинг «Крестал Пэлас»даги илк трансферига айланди.

    • Андре Сильва ўтган мавсум 32 ўйинда 28 та гол уриб, Левандовскидан кейин Бундеслиганинг иккинчи тўпурарига айланди. У тўп сурадиган «Айнтрахт»нинг Чемпионлар Лигасига йўлланма олишига оз қолди. «Манчестер Юнайтед», «Атлетико», «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити» каби жамоалар футболчини харид қилиш учун кураш олиб бораётган эди. Аммо Сильва Бундеслигани тарк этишни хоҳламади ва «Лейпциг»га ўтишга қарор қилди.

    • Николас Гонсалес «Штутгарт»да мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмади (15 ўйинда 6 та гол), лекин Америка Кубогида Аргентина учун фойдаси тегди. 23 ёшли ярим ҳимоячи учун «ЦСКА» ва «Тоттенҳэм» даъвогарлик қилаётганди. Гонсалес Италияга кетишга қарор қилди ва «Фиорентина» таклифини қабул қилди.

    Ёзнинг энг яхши бепул трансферлари

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    • «Бавария»даги 11 йиллик фаолиятидан сўнг Давид Алаба Мюнхенни тарк этди. Давид эркин агент сифатида «Реал»га ўтди ва Серхио Рамоснинг 4-рақамига эга чиқди.

    • Ёзнинг энг жарангдор трансферларидан бири — нидерландиялик Мемфис Депайнинг «Барселона» сафига ўтиши бўлди. Футболчи Евро—2020 да 2 та гол урди ва ўтган мавсум Франция чемпионатида гол+пас тизимида 32 очко жамғарди.

    • Яна бир нидерландиялик футболчи Жоржиньо Вейналдум «Ливерпуль»дан эркин агент сифатида кетди. Анча пайт «Барселона» билан алоқада бўлиб, сўнгги паллада Парижга йўл олди. Футболчининг сўзларига қараганда, «ПСЖ»нинг лойиҳаси уни қизиқтирган.

    • Энг кутилмаган трансферлардан бири Хоқон Чалхонўғлунинг «Интер»га ўтиши бўлди. «Милан» билан шартномаси якунига етган футболчи «неразуррилар»ни танлади. «Интер» ва «Милан» ўртасидаги трансферлар аллақачон одатий ҳолга айланган бўлса-да, бу ҳодиса барибир мухлисларни ғазаблантиради.

    • Серхио Агуэронинг «Барса»га ўтиши барча учун кутилмаган жумбоққа айланди. 33 ёшли футболчи каталонияликларга нега керак эди? Серхионинг Месси билан дўстлиги бу ерда катта рол ўйнаган бўлиши мумкин. Клубга қайтган эски-янги президент Хоан Лапорта Леони жамоада олиб қолиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қиляпти.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    • «Барселона» учун энг фойдали трансфер — 19 ёшли Эрик Гарсия бўлди. Футболчи «Манчестер Сити»да икки мавсум давомида 19 та ўйинда иштирок этган бўлишига қарамасдан, «Барселона» ҳимояси учун аниқ асқатади. Шартномага кўра, Гарсияни сотиб олмоқчи бўлган жамоа «Барселона»га 400 миллион евро тўлаши керак бўлади.

    • 35 ёшли Серхио Рамоснинг «Реал»дан кетиши — мухлислар учун қайғули ҳодиса бўлди. Сардор Мадридда 15 йилини ўтказди ва Ла Лигада XXI асрда ўйнаган ҳимоячилар ичида тўпурарга айланди. Серхио янги шартнома икки йиллик бўлишини хоҳлаган эди, Флорентино Перес эса бир йиллик шартнома таклиф қилди. Шу тариқа Рамос раҳбарият билан келиша олмади ва жамоани тарк этди. «ПСЖ» унга ўзи истаган шароитни яратиб бермоқда.

    24.07.2021, 19:02   Изоҳ (0)   29406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик велопойгачи Муроджон Холмуродов Токио—2020 Олимпиадасида 64-бўлиб маррага етиб келди

    24.07.2021, 18:16

    Ўзбекистонлик икки теннисчи келишилган ўйинлар сабаб дисквалификация қилинди. Улардан бири бутун умрга теннисдан четлатилди

    24.07.2021, 14:03

    Токио—2020. Денис Истомин ҳиндистонлик теннисчига имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинлари билан хайрлашди

    24.07.2021, 11:30

    Токио—2020. Санжар Турсунов жазоирлик боксчига ютқазиб, Олимпиадани тарк этди

    24.07.2021, 10:56

    Токио—2020. 5 нафар ўзбекистонлик спортчи Олимпиададаги юришини муддатидан аввал тўхтатди

    24.07.2021, 10:04

    Денис Истоминдан Санжар Турсуновгача. Токио—2020 Олимпиадасининг илк кунида қайси ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади?

    24.07.2021, 00:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.