Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинларининг 24 июль кунги баҳслари ўтказилмоқда.
Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Расулжон Абдураҳимов мусобақасидаги иштирокини якунлади. Абдураҳимов кўпкураш баҳсларида саралаш босқичида иштирок этди ва олти хил машқларда умумий ҳисобда 79.064 очко жамғарди.
Абдураҳимов энг юқори натижасини параллел тўсинда машқ қилиш йўналишида кўрсатди — 14.733 очко. Бироқ бу финал йўлланмаси учун етарли бўлмади. Абдураҳимов мусобақани 49-натижа билан тугатди. Унинг турли машқлар бўйича тўплаган очколар қуйидагича кўриниш олди:
- Таяниб сакраш: 13.833
- Параллел тўсин: 14.733
- Турник: 13.033
- Эркин машқ: 12.566
- Спорт оти: 12.166
- Ҳалқа: 12.733
- Жами: 79.064.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонлик велопойгачи Муроджон Холмуродов Токио—2020 Олимпиадасида 64-бўлиб маррага етиб келди
- Токио—2020. Денис Истомин ҳиндистонлик теннисчига имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинлари билан хайрлашди
- Токио—2020. Санжар Турсунов жазоирлик боксчига ютқазиб, Олимпиадани тарк этди
- Токио—2020. 5 нафар ўзбекистонлик спортчи Олимпиададаги юришини муддатидан аввал тўхтатди
Изоҳ (0)