Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Matiz пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, 2021 йил 22 июль куни тахминан соат 00:30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида 1999 йилда туғилган Ҳ.Л. ишончнома асосида Matiz (давлат рақами 01 L 697 CB) русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1956 йилда туғилган Ш.Б.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов давом этмоқда.
Бундан аввал Навоийда «Жигули» ва Spark тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани, Сурхондарёда юк машинаси ва икки Nexia иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи ҳалок бўлгани ҳамда Сурхондарёда автомобиль ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс бошқарувидаги Lacetti ва Nexia иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)