• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Дидактикасиз насиҳат қила биладиган режиссёр Аббос Киорустамий шедеврлари

    Жаҳонга машҳур ёки бирор мукофотга лойиқ топилган фильмларни томоша қилиш мароқли. Бирор танқидчи таҳлил қилган, тавсия этган фильмни диққат-эътибор билан кўрамиз. Тақриз-тавсиялар орқали кўпинча дидимиз шаклланади ва сал ўтиб, энг сара, вақтни сарфлашга арзигулик киноларни излаб қоламиз. «Дарё» колумнисти, киношунос Шоҳида Эшонбобоева жаҳон саҳналарида ўрни, эътирофи, мукофотини топган режиссёр Аббос Киорустамий ва унинг машҳур фильмлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: «Peoples.ru»

    Аббос Киорустамий жаҳон кинематографияси хазинасига ўзига хос фильмларни мерос қолдирган эронлик режиссёрлардан бири. Унинг ижодий фаолияти бугун ҳам бир қатор Ғарб ва Шарқ киномактабларида ўрганилади. Асосан, ХХ асрнинг 80–90 йилларида жаҳонга танилган Киорустамий умуминсоний ғояларнинг экрандаги тасвирий ечими билан Ғарбни қойил қолдирган эди. Аслида соф муҳаббат, инсонпарварлик, вафо ва садоқат каби эстетик категорияларни тараннум этиш дунёнинг ҳар бурчагида яшайдиган ижодкорнинг бош мақсадидир. Лекин бу ижодкорларнинг қайсидир бири дунёга танилади, қайсидири ўз ҳудудидан ташқарига чиқолмайди. Киорустамийни оламга танитган бирламчи омил – бу унинг ватани ва халқига бўлган чексиз муҳаббатини соф кино тили ёрдамида ифодалаганидир.

    Эҳтимол, ўзбек томошабини учун Киорустамийнинг фильмларида ёритилган сюжет ва ғоя у қадар ҳайратланарли бўлмаслиги мумкин. Чунки, биринчидан, дунёқараш, дин, тарбия ва қолаверса, қадимдан зардуштийлик билан боғлиқ ўзига хос дунёқараш эрон ва ўзбек халқида ўзаро ўхшаш эканини инкор этолмаймиз. Иккинчидан, Фирдавсий ва Хайём, «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» каби буюклар номи ва машҳур асарлар ўзбек – эрон халқининг ўтмишдаги адабий анъаналари, фолклори бир-бирига яқин бўлгани, бир-биридан озуқлангани ва ҳамон шундайлигидан далолат беради. Аммо кинематографияда Киорустамий кўпроқ миллийликка таянди...

    Таъкидлаш керак, бир қатор дунёга машҳур ижодкорлар каби Аббос Киорустамий ҳам 2009 йилга келиб хорижга, аниқроғи, Францияга бутунлай кетишга мажбур бўлади ва Эронда бошқа фильм суратга олмайди. Маҳаллий ҳокимият, сиёсий тузум Киорустамий ҳамда унинг ҳамкасблари ижодий эркинлигига ҳадеб тўсиқ қўйгани бунга сабабдир. Юртидан бош олиб кетган ижодкор хориж кинокомпаниялари билан фильмлар суратга олади. Агар хориждаги фаолияти билан она юртидаги ижодий фаолияти намуналарини солиштирсак, ўз юртида яратган фильмларида миллий ғурур, халқига меҳр ва ҳамдардлик, ёшлар келажагидан қайғуриш каби нозик туйғулар етакчилик қилади. Кейинги фильмларида эса ватан соғинчи акс этса-да, ғарбона турмуш тарзидан безишни сезиш мумкин...

    «Дўстимнинг уйи қаерда?» (Кҳане-е дуст кожаст) фильми постери

    «Дўстимнинг уйи қаерда?» (Кҳане-е дуст кожаст) фильми постери
    Фото: Highonfilms

    «Дўстимнинг уйи қаерда?» фильми (1987) Киорустамий ижодида муҳим ўрин тутади. Фильм мухлисларини топгач, режиссёр яна бир неча фильмлар суратга олади ва уларда унгагина хос бўлган режиссёрлик «имзо»сини мустаҳкамлайди.

    «Зайтун дарахти ортида» (Зире даракҳатан зейтон) фильмидан кадр

    «Зайтун дарахти ортида» (Зире даракҳатан зейтон) фильмидан кадр
    Фото: Google Photos

    Унинг Канн кинофестивальида ғолиб бўлган «Зайтун дарахти ортида» (1994) фильми ҳайъат, киношунослар ва томошабин ўртасида катта баҳс-мунозарага сабаб бўлган, пировардида, «Олтин палма новдаси» совринини қўлга киритган фильмдир.

    Мазкур икки фильмда режиссёр мамлакатдаги иқтисодий етишмовчилик, ишсизлик, қишлоқлардаги оғир турмуш тарзига қарамай аҳолида келажакка умид сўнмагани, ёшларнинг қалби кўпроқ илмли ва маърифатли бўлиш истаги билан туғён уриши, ғарб ва замонавий дунё учун унутилган энг нозик покиза муҳаббат, дўстга вафодорлик туйғулари эронлик болалар ва ўсмирларда барқ уриб турганини кўрсатишга уринади ва шуниси билан инсонни ҳайратга солади. Қизиғи, ҳикоя замирида чўнг ғам ва алам яширинганки, буни томошабин сезмай қўймайди. Бу ғам – болаларнинг келажаги учун қайғуриш, қўрқишдир. Аммо сенарийда сўз, мусиқа ва қандайдир «кесатиқ»лар билан ҳукуматга ёки халқига нисбатан норозилик кайфиятини сезмайсиз.

    Киорустамийнинг режиссёр ва сценарийнавис (баъзида монтажчи ва рассом) сифатида яратган асарларида сўз бирламчи, тасвир эса етакчи. Фильм қаҳрамонлари кўп бўлмайди, лекин постановка қилинган кадрлардан кўра, режиссёр табиий кадрларни хуш кўради. Ҳар ҳолда унинг фильмларида актёрлар рол ўйнаётгани умуман сезилмайди.

    «Севишганлардек» фильми трейлери

    2012 йили яна бир Канн «Олтин палма новдаси» соврини соҳиби бўлган «Севишганлардек» фильми Аббос Киорустамийнинг ўзига хос шарқона фалсафаси акс этган фильмлардан. Гарчи Япония киноижодкорлари билан биргаликда, Японияда содир бўлган воқеа ҳақида ҳикоя қилинса-да, эрон режиссёрининг «имзоси» мазкур асарда ҳам яққол сезилиб туради. Ҳар доимгидек, бу асарда ҳам биринчи ўринда тасвир ёки мусиқа эмас, сўз+тасвир етакчилик қилади. Воқеани тўлиқ англаш учун, албатта, сўзни диққат билан эшитиш ва мулоҳаза қилиш керак. Хусусан, набирасини кўриш учун шаҳарга келган бувининг автобус бекатида қолиб кетиши ва буни билиб турган набира қиз бувисидан келган бир неча телефон хабарларини эшица ҳам, бувини тик оёқда, жомадонларини ушлаганча ўтган-кетганга термилиб, набирасини кутаётганини кўриб турса ҳам «пул ишлаш» мақсадида автобус бекатидан айланиб ўтиб кетади. Бу ҳолатга эртаси куни аянчли тарзда жавоб олинади. Лекин вақт ўтгани, нотўғри қадамнинг касри ва ҳоказо фикрлар фильм тугаганидан кейин томошабин фикр-ёдини чирмаб олади. Киорустамийни Киорустамий даражасига олиб чиққан ҳам айнан мана шу хислатидир – у томошабинга дидактикасиз насиҳат қила билади. Ижодкор учун мураккаб, бироқ зарур вазифа.

    Ўзбек томошабинлари учун Киорустамийнинг деярли барча фильмларини кўришни тавсия этиш мумкин. Зотан, унинг асарлари жаҳолат ва фаҳшдан ҳоли. Гарчи, фильм сюжетида нопокликни қоралаш ғояси йўлбошловчи бўлса-да, режиссёр очиқ кадрлар билан фикрини ифодаламайди ва унинг учун мусиқа ҳам етакчи безак вазифасини ўтамайди. У кўпроқ табиий интершумдан фойдаланади.

    «Йирик план» (Close-up) фильмидан лавҳа

    «Йирик план» (Close-up) фильмидан лавҳа
    Фото: Cameralabs

    Унинг қизиқ фильмларидан бири «Йирик план»дир. Француз киноактрисаси Жулетт Бинош ижросидаги «Аслига тўғри» фильми ҳам Киорустамийнинг санъат асари билан ҳақиқий ҳаёт ўртасидаги номутаносиблик ҳақида мунозара юритган асарларидан бири. Биз томошабинга Аббос Киорустамий фильмларини кўраётганда сўзга (диалог, монолог, изоҳлар ва бошқа) диққат қилишларини, мизанкадрнинг постановкасига эътиборли бўлишларини ва актёрлар ижросидан завқ олишларини тилаймиз.

    Сўнг сўз ўрнида шуни эслатамизки, миядаги нейронларнинг янгиланиб туриши ва инсон эрта қаримаслиги учун мураккаб бўлган асарларни ўқиш, фильмларни кўриш ва мумтоз мусиқа эшитиш муҳим экан. Аббос Киорустамий фильмлари нисбатан оддий бўлгани билан, қисқа ахборотларга ўрганган замондошларимиз учун мураккаб фильмлардан бўлиши мумкин...

    «Аслига тўғри» фильми трейлери

    Маълумот учун: 

    • Аббос Киорустамий – кинорежиссёр, ссенарист, продюсер, фотограф, рассом, шоир;
    • 22 июнь 1940 йилда Теҳронда туғилган;
    • 4 июль 2016 йил Парижда оламдан ўтган;
    • 40 га яқин фильмлар режиссёри;
    • 10 дан ортиқ халқаро кинофестиваллар совриндори;
    • Франция, Япония каби мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик доирасида фильмлар суратга олган.

    21.07.2021, 08:42   Изоҳ (0)   48520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Суриядаги қурол-яроғларга зарба берди

    Дунё | 4 июн, 09:26

    Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча “Афросиёб” рейслари қўйилади 

    Ўзбекистон | 4 июн, 09:22

    Ўзбекистон йўлларида сунъий интеллектга асосланган ҳаракатни бошқариш тизимлари жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 июн, 09:15

    Аббосбек Файзуллаев: “Кубок ютиш — муҳим ўйин олдидан яхши кайфият беради”

    Спорт | 4 июн, 09:07

    Украинанинг “Ўргимчак тўри” операцияси урушларнинг келажагини ўзгартириб юбориши мумкин — Axios

    Дунё | 4 июн, 08:48

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.