Ўзбекистонда умумий овқатланиш объектларига янги чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Республика бўйлаб кўнгилочар объектлар — ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари — кафе, ошхона, чойхоналарнинг ишлашига соат 08:00 дан 20:00 гача рухсат берилганди.

Янги чекловларга кўра, умумий овқатланиш объектлари — ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 08:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Бундан аввал Ўзбекистонда тўйларни ўтказишга қўйилган чеклов 20 июлдан кучга кириши ҳақида хабар берилганди.