• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда 1 минг 687 та насос станцияси бор. Шундан 299 таси эскирган бўлиб, улар билан суғориладиган ерларнинг 80 минг гектари фойдаланишдан чиқиб кетган, 607 минг гектарида сув таъминоти ёмонлашган. Ушбу насос станцияларини янгилашга жами 700 миллион евро маблағ талаб этилади.

    146 миллион евро хорижий кредит эвазига биринчи навбатда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги жами 95 та насос станциясини модернизация қилиш режалаштирилган.

    Йиғилишда шу борада бажариладиган ишлар белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сув хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар ускуналар хариди бўйича тендерларни якунлаб, қурилишни бошлаш юзасидан топшириқ берилди.

    Модернизация учун зарур бўлган 86 турдаги насосдан 15 таси, 80 турдаги электр двигателидан 20 таси мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда. Давлат раҳбари ускуналар харид қилишда бундан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

    Лойиҳа доирасида 40 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш ва 315 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш мақсад қилинган. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 тадан туманда, Қашқадарёда 5 та, Самарқандда 6 та ва Сурхондарё вилоятида 11 та, жами 28 та туманда суғориш имконияти ошади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимларига сув таъминоти яхшиланадиган майдонларда юқори даромадли маҳсулотлар экиш ва шу асосда 80 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.

    Президент лойиҳа билан қамраб олинадиган ерларда сув тежовчи технологияларни жорий этиб, сув сарфини 40 фоизга қисқартириш ва қўшимча 20 минг гектар ерни фойдаланишга киритиш мумкинлигини таъкидлади.

    Насос станцияларига техник хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув курслари ва амалий семинарлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги яқинда янгиланган «Дўстлик» насос станцияси бу борада яхши намуна бўлади. Унинг модернизация қилиниши натижасида 11 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланган, эксплуатация харажатлари 300 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача камайган, йилига 8 миллион киловатт электр иқтисод қилинмоқда.

    Мутасаддиларга лойиҳа устидан тизимли назорат ўрнатиш, маблағларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Янгиланадиган ҳар бир насос станциясини кластерларга боғлаб, лойиҳаларнинг бошидан охиригача уларнинг иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

    Йиғилишда мутасадди вазирлар ва вилоят ҳокимлари бажариладиган ишлар ҳамда эришиладиган натижалар юзасидан ахборот берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор ўтказиши ҳамда Шавкат Мирзиёев Германиядаги тошқинларда ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакат канцлери ва президентига ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берилганди.

    19.07.2021, 20:25   Изоҳ (0)   15310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    19.07.2021, 20:10

    Андижонда Хитойдан эндоскоп аппаратини олиб келиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 5500 долларга чув туширган шахсга жиноят иши очилди

    19.07.2021, 19:40

    Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор ўтказади

    19.07.2021, 19:09

    Ўзбекистонда сўнгги олти ой ичида аҳоли сони қанчага кўпайгани маълум қилинди

    19.07.2021, 18:39

    Мурод Хонтўраев ўлимидан аввал маст бўлгани ҳақида хабар тарқатган йигит узр сўраб чиқди (видео)

    19.07.2021, 18:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи бор пастлади

    19.07.2021, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.