Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилгани, Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган конференция доирасида Афғонистон президенти билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.