Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилгани, Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган конференция доирасида Афғонистон президенти билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)