• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сиз билан биз ‘Ная Пакистан’ ва Янги Ўзбекистонни қуряпмиз». Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, ҳар иккала мамлакатнинг тараққиёт эришиш йўлидаги ислоҳотлари ҳам бир-бирига ҳамоҳанг ва ўхшаш эканини таъкидлади.

    «Дунёда юксак нуфузга эга Покистон Ўзбекистон учун салоҳиятли ва истиқболли ҳамкордир. Сиз билан биз ‘Ная Пакистан’ ва Янги Ўзбекистонни қуряпмиз. Ижтимоий йўналтирилган ислоҳотларимизнинг мазмуни ва руҳи бир-бирига ўхшаш ва уйғундир. Сизнинг ушбу ташрифингиз кўпқиррали муносабатларимиз тарихида янги даврни бошлаб беради», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Томонлар мамлакатлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш ва ривожлантиришда интилишлари қатъий экани ва бу борада аниқ чораларни кўришга тайёрлигини қайд этдилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кейинги даврда ўтган учрашувлар ҳамда онлайн-саммитдан сўнг ўзаро муносабатларда катта силжишга эришилди. Кўп қиррали мулоқотлар ва маданий алмашинувлар фаоллашди.

    Кеча Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ўтказилди. Бугун эса Тошкентда биринчи марта Ўзбекистон ва Покистон ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказиляпти.

    Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида савдо ҳажми тўрт баробар ўсди, қўшма корхоналар сони деярли юздан ортиққа кўпайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда покистонлик инвесторлар томонидан ташкил этилган 163 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

    Покистон Жанубий Осиё ва жаҳоннинг йирик бозорларига чиқишда Ўзбекистон учун муҳим кўприк вазифасини ўтайди. Термиз– Мозори Шариф–Кобул–Пешовар темир йўлининг қурилиши нафақат савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, балки минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтиришга хизмат қилади.

    2021 йил февраль ойида Тошкентда Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон делегациялари халқаро молия институтлари вакиллари иштирокида ушбу улкан лойиҳани амалга ошириш истиқболларини муҳокама этиб, темир йўлни қуриш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси – «йўл харитаси»ни имзолаган эдилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатлар савдо-иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган катта салоҳиятга эга экани, ўзаро савдо ҳажмини 4-5 баробар кўпайтириш учун шароит борлигини таъкидлади.

    Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва қурилиш, фармацевтика ва кимё, енгил саноат ва бошқа устувор соҳаларда кооперацияларни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди. Ушбу соҳалардаги лойиҳалар яқин ҳамкорликда амалга оширилса, Ўзбекистон ва Покистон иқтисодиёти учун янги имкониятлар очилади.

    Музокарада бундай лойиҳаларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва тез фурсатларда амалга ошириш учун барча зарур ёрдам ва имтиёзларни беришга келишиб олинди.

    Ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. 2021 йил февраль ойида Панжоб губернатори юртимизга ташриф билан келди. Наманган вилояти делегацияси Панжоб ва Синд провинцияларида бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда икки мамлакат бошқа вилоятларини ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари билан боғлаш зарурлигига эътибор қаратилди. 16 июндан Тошкент ва Лаҳор ўртасида авиақатнов тикланди. Янги ҳаво йўналишларини йўлга қўйиш юк ташишларнинг кенгайиши ва ўзаро туризмнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади.

    Ўзбекистон ва Покистон Афғонистондаги салбий вазиятнинг авж олишига йўл қўймаслик учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни ишга солишга, афғонлараро тинчлик музокараларини қайта тиклашда кўмаклашишга тайёрлиги қайд этилди.

    Хавфсизлик соҳасида қўшма гуруҳ тузиш, унинг илк мажлисини Тошкентда ўтказиш таклифи билдирилди.

    Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, муштарак маънавий меросимизни биргаликда ўрганиш, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бу ришталар бугунги кунда тарихий илдизлардан куч олиб, янада ривожланмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар, Муҳаммад Иқбол, Мирзо Ғолиб сингари улуғ мутафаккир ва шоирларнинг ўлмас мероси, маърифий қарашлари халқларимизни боғлаб турадиган мустаҳкам маънавий кўприкдир.

    Шу сабабли Ўзбекистонда Покистон тарихи, маданияти ва санъатига, хусусан, урду тилини ўрганишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Ўз навбатида, Покистонда ҳам ўзбек тили ва адабиёти, мамлакат тарихини ўрганиш ва тадқиқ этишга қаратилган лойиҳаларга катта эътибор қаратилмоқда.

    Жумладан, Панжоб университети қошида Бобур мероси маркази, Пешовар университетида ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш бўйича Алишер Навоий маркази очилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўз навбатида, Ўзбекистонда ҳам Покистоннинг бой тарихи ва маданиятига қизиқиш тобора ўсиб бормоқда. Жумладан, Шарқнинг буюк шоири, урду адабий тилига асос солган улуғ мутафаккир Мирзо Ғолибнинг ҳаёти ва ижоди чуқур ўрганилмоқда.

    Ўзбекистонда Лаҳордаги бетакрор Шоҳ қалъа меъморий мажмуасини, гўзал Шалимар боғларини зиёрат қилишни истайдиган одамлар кўплаб топилади.

    Бугунги кунда Покистонда 10 миллионга яқин нақшбандия тариқати вакиллари, шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг кўплаб мухлислари бор. Уларнинг Бухорои шариф, Самарқанд ва Андижондаги табаррук қадамжоларга зиёрат сафарини амалга оширишлари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлик билдирилди.

    Икки мамлакат киноижодкорлари ҳамкорлигида Бобур ҳақида фильм суратга олишга келишилди. Сўнгги уч йилда покистонлик ёшларнинг Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олишга бўлган қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда 750 дан ортиқ покистонлик ёшлар мазкур йўналишда таълим олмоқда.

    Инсон саломатлигини асраш йўлида тиббий таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш халқлар манфаатларига хизмат қилиши табиийдир.

    Аввалроқ Тошкентда Покистон бош вазири Имрон Хонни расмий кутиб олиш маросими бўлгани, Имрон Хон Шавкат Мирзиёев билан тор доирадаги учрашувда уни Покистонга таклиф қилгани ҳамда Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган конференция доирасида Афғонистон президенти билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

    15.07.2021, 21:12   Изоҳ (0)   22746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Имрон Хон Шавкат Мирзиёев билан тор доирадаги учрашувда уни Покистонга таклиф қилди

    15.07.2021, 20:41

    Ўзбекистонда коронавирус нега айнан июнь—июль ойларида кучайиб кетаётгани ҳақидаги саволга мутахассис жавоб берди

    15.07.2021, 20:26

    Ўзбекистонлик аёл эрининг 400 млн сўмини тотализаторда ютқазиб қўйди

    15.07.2021, 20:11

    Қашқадарёда бемордан 5 минг сўм сўрагани учун ишдан бўшатилган шифокор иш жойига қайта тикланди

    15.07.2021, 19:40

    Сурхондарёда тўхташ ишорасига амал қилмай, ЙПХ ходимини уриб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди

    15.07.2021, 19:25

    Тошкентда Покистон бош вазири Имрон Хонни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)

    15.07.2021, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.