Қашқадарёда беморга касаллик тарихи очиш учун ундан 5 минг сўм сўраган тиббиёт ходими ишдан олингани хабар қилинганди. «Адолат» СДП хабар беришича, шифокор Ғ.А. яна қайта ишга тикланди.
Таъкидланишича «Адолат» СДП вилоят ва туман кенгаши депутатлари ушбу ҳолатни ўрганган.
Унга кўра, туман юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда фельдшер Ғ.А.ни ҳар томонлама яхши ишлаши ҳақида маълумотларга эга бўлинди. Шундан сўнг муолажа фельдшери Ғ.А.ни ўз ўрнига қайта тиклаш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борилди.
Блогер Баҳодир Аҳмедовнинг ёзишича, шифокорлар беморга касаллик тарихи дафтари, зарур жиҳозлар, канцелярия товарлари билан «тепадан» таъминланмаётгани аниқланган.
Бундан аввал Ўзбекистон ИИВнинг ноҳақ ишдан бўшатилган собиқ ходимаси орадан 8 йил ўтиб лавозимига тиклангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)