Boulevard турар жой мажмуаси — бу Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги 110 000 квадрат метр майдонда жойлашган. У фаровон ва гўзал ҳаёт кечириш учун бунёд этилган. Лойиҳа таниқли Европа шаҳарларининг мавзелари концепциясидан илҳомланиб қурилган, мажмуада эстетика ва функционаллик уйғунлигига эътибор қаратилган.
Boulevard — Европа мумтоз меъморлигининг жонли илҳоми. Ҳар бири ўзига хосдир, уй фасадларининг бадиий элементлари бетакрор. Фасад безаклари фақат айни мажмуа учун яратилган ва ўзаро уйғунликда ҳақиқий меъморий дурдонага айланган.
Boulevard турар жой мажмуасининг хонадонлари турли хил майдон ва лойиҳа асосида қурилган. Ҳар бир хонадонда балкон мавжуд, шифт баландлиги эса 3,4 дан 4,4 метргачани ташкил этади. Шунингдек, бу ердан паркнинг ажойиб манзараси кўриниб туради. Уйларда ёпиқ ҳовлилар бўлиб, фавворалар билан жиҳозланган. Мажмуа аҳолиси уйларининг биринчи қаватида жойлашган 3 километрлик шопинг авенюни сайр қилиши ва харидларни амалга ошириши мумкин. Унда турли ресторан, бутик, шоурум, банк ва бошқа зарурий хизматлар жойлашган.
Қўшимча афзаллик — бу турар жой мажмуасида ўз бошқарув компаниясининг мавжудлиги. Pro Service Management мутахассислари аҳолига юқори даражада хизмат кўрсатади.
Boulevard — пойтахт марказида жойлашган замонавий Европа мавзеси. Ҳозирда якуний босқич амалга оширилмоқда ва 44 дан 112,7 квадрат метр майдонгача бўлган саноқли хонадонлар сотувга чиқарилган. Кўчмас мулк нархлари ва тўлов шартлари ҳақида батафсил Dream City Development сотув офисида танишишингиз мумкин.
Умумий маълумот маркази: +99871 202 22 22
Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл
Сайт: dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)