• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Беларусь клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчилар, бутсиларини «михга илган» Роббен ва Осиё чемпионининг тарихий рекорди. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 15 июль кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик икки ҳужумчи Беларусь клубига ўтди. «Энергетик-БГУ» ўзбекистонлик футболчилар Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Убайдуллаев трансферини эълон қилди. Абдухолиқов Украинанинг «Рух» клубини тарк этган бўлса, Убайдуллаев Беларуснинг «Шахтёр Солигорск»идан келди.

    Эслатиб ўтамиз, «Энергетик-БГУ» сафида 2020 йилги мавсумда уч нафар ўзбекистонлик футболчи (Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов) тўп сурганди.

    Фото: «Энергетик-БГУ»

    Ўзбекистонлик футболчи қизлар CAFA U-23 Women’s Championship мусобақасида иштирок этади. Тожикистонда 18—27 август кунлари 23 ёшгача бўлган Марказий Осиё мамлакатлари футболчи қизлари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Эрон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон вакилларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақа гуруҳ босқичидан иборат бўлиб, якунда энг кўп очко тўплаган жамоа ғолиб бўлади.

    Жаҳон

    Шимолий Америка минтақасида КОНКАКАФ Олтин Кубоги давом этмоқда. Мусобақада Қатар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Амалдаги Осиё чемпиони дастлабки турда Панамага қарши баҳс олиб борди ва 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этди. Шу тариқа Қатар терма жамоаси учта минтақа чемпионатида (Осиё Кубоги, Копа Америка, Олтин Кубоги) иштирок этган тарихдаги илк терма жамоага айланди. Қатарликлар ҳужумчиси Алмоиз Али эса учта турли минтақа бош мусобақасида гол урган биринчи футболчи бўлди.

    Бундеслига ўйинларига томошабинлар қайтарилади. Бундеслигада мухлислар нафақат уй ўйинларида, балки, сафар баҳсларига бориши мумкин бўлади. Ҳар бир стадиондаги рухсат этилган мухлислар сони ўша ҳудуддаги вазият ва стадионда йўлга қўйилган шароитларга боғлиқ бўлади. Бундан ташқари Бундеслига 2021/22 йилги мавсумида бир ўйинда жамоаларга бештадан захира алмаштириш имконияти тақдим этилади.

    Фото: Getty Images

    Арьен Роббен яна фаолиятини якунлаганини эълон қилди. «Бавария», «Реал», «Челси», «ПСВ» ва «Гронинген» клубларида фаолият юритган ҳужумкор ярим ҳимоячи Арьен Роббен футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 37 ёшли футболчи бу қарорга келишига мунтазам жароҳатлар сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди. Роббен бундан аввал 2019 йилда ҳам фаолиятини якунлашини айтган, бироқ 2020 йилнинг ёзида уни қайта тиклаганди. Роббен фаолияти давомида 31 та совринга эга чиқди.

    Феликс Брих

    Феликс Брих
    Фото: УЕФА

    Германиялик машҳур ҳакам Феликс Брих халқаро майдондаги фаолиятини якунлади. 45 ёшли мутахассис Евро—2020 даги муваффақиятли иштирокдан кейин ушбу қарори ҳақида эълон қилди. Катта футболдаги фаолиятини 2004 йилда бошлаган Брих орадан икки йил ўтиб ФИФА ҳакамига айланганди. Немис фаолияти давомида 2014 ва 2018 йилги мундиалда, шунингдек, «Реал» ва «Ювентус» ўртасидаги (4:1) ЕЧЛ 2016/17 йилги мавсуми финалида ишлаган. У Евро—2020 да бешта ўйинни, хусусан, ярим финал доирасидаги Италия—Испания учрашувини (1:1, пенальтилар серияси — 4:2) бошқариб борди.

    Трансфер янгиликлари

    «Челси» Эрлинг Ҳоландни қўлга киритишга жиддий киришмоқда. Sky Спорцънинг хабар қилишича, лондонликлар Ҳоланд учун Дортмунд клубига Тэмми Абраҳам ёки Каллум Ҳадсон-Одоини беришга тайёр эканини маълум қилган. Бироқ «Боруссия» футболчи бу ёзда сотилмаслигини айтган. Италиялик инсайдер Фабрисио Романога кўра, немис клуби 20 ёшли футболчи борасида бирорта ҳам таклиф олмаган.

    Фото: Twitter

    «Манчестер Сити» Роберт Левандовскига қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» 32 ёшли польшалик футболчига Ҳарри Кейннинг альтернатив варианти сифатида қарамоқда, дея хабар қилмоқда Daily Mail. Бироқ Робертнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ «Тоттенҳэм» Кейн трансфери борасида Манчестер клубининг 100 миллион фунтлик таклифини рад этгани хабар қилинганди.

    15.07.2021, 22:16   Изоҳ (0)   35171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роналду — тентак, дель Боске — аҳмоқ, Рауль ва Касильяс — қаллоблар. «Реал» президенти Флорентино Переснинг ҳақоратли аудиоёзувлари тарқалди

    15.07.2021, 16:14

    Вадим Абрамов қўлидаги «қўғирчоқлар», «Бунёдкор» собиқ раҳбарининг шубҳали ҳаракатлари ва Ўзбекистоннинг шармандали мағлубиятини яширишга уринганлар. Аброр Имомхўж...

    15.07.2021, 11:42

    «Эвертон» директорлар кенгашига кирган Алишер Усмоновнинг жияни, яна 5 йил «Барселона»да қоладиган Месси ва Евро–2020 нинг энг чиройли голи. Энг сўнгги спорт янгил...

    15.07.2021, 08:44

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    14.07.2021, 22:27

    Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

    14.07.2021, 15:58

    Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар

    14.07.2021, 15:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.