• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дельта-штамм 111 та мамлакатда аниқланди, Россияда ўсмирларни эмлаш сентябрда бошланади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 187 803 426 кишига етди, шуларнинг 4 048 968 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (33,9 миллион), Ҳиндистон (30,9 миллион), Бразилия (19,1 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Россия (5,7 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Пекин

    Пекин
    Фото: AP Photo

    Биринчи марта Ҳиндистонда аниқланган дельта штамми камида 111 та мамлакат ва ҳудудларда қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотлари шундан дарак бермоқда.

    Коронавируснинг бошқа штаммлари бўйича жаҳон статистикаси қуйидагича кўринишда: альфа-штамм («британча») 178 та; бета вариант («жанубий африкача») — 123 та; гамма штамми («бразилияча») эса 75 та мамлакат ва ҳудудларда аниқланган.

    ЖССТ маълум қилишича, сўнгги бир ҳафта ичида (5—11 июль) дунёда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар ўтган ҳафтага нисбатан 10 фоизга кўпайиши кузатилган. Ҳафталик кўрсаткич 2 996 465 кишига етди. Бутун дунёда касалланиш даражаси ўсди, ҳар куни ўртача 400 мингдан ортиқ кўрсаткич қайд этилди (ўтган ҳафта бу кўрсаткич 370 мингтага тенг эди). Ўлимлар сони 3 фоизга ошиб, 55 830 тани ташкил қилди.

    АҚШда сўнгги уч ҳафта ичида коронавирус юқтириш ҳолатлари икки мартадан кўпроқ ошди.

    Расмий ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда ҳар куни ўртача 23 минг киши COVID-19’га чалинмоқда, уч ҳафта аввал бу кўрсаткич кунига ўртача 11,3 мингдан ошмасди.

    Энг кўп касалланиш ҳолатлари аҳолини эмлаш жараёни секинроқ кетаётган штатларда кузатилмоқда. Бундан ташқари, ўсишга мамлакатда дельта штаммининг тарқалиши ҳам туртки бўлмоқда.

    Шу билан бирга, касалланиш бўйича умумий статистика ўтган қишдагига нисбатан анча паст кўрсаткичларни ташкил қилмоқда, ўшанда кунлик юқтириш ҳолатлари 240 мингдан ошмасди.

    Мавзуга доир: АҚШда пандемиядан кейин нормал ҳаёт бошланди, Францияда касалланиш даражаси ўсмоқда, Люксембург бош вазири касалхонага ётқизилди. Коронахабарлар

    Москвада «Спутник V» вакцинаси 12-17 ёшли ўсмирларда синовдан ўтказилмоқда. Ўсмирларни коронавирусга қарши эмлаш 20 сентябргача бошланиши керак.

    Синов 5 июль куни бошланди, 100 нафар бола унда иштирок этмоқда, 6 июль куни уларнинг 21 нафари вакцинанинг биринчи дозасини олди.

    Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинсбург болаларнинг икки нафарида 37 даража тана ҳарорати қайд этилганини ва бу нормал реакция эканини айтди. Мутахассис Россияда ўсмирлар учун вакцинация 20 сентябрга келиб бошланишини маълум қилди.

    «Биз бундан муваффақиятли ўтмоқчимиз, ҳозирча бунинг учун бор имкониятимизни ишга соляпмиз. Охирги пайтларда касалликни аввалгидан кўра оғирроқ ўтказаётган ўсмирлар сони ошди. Уларни ҳимоя қилиш керак», — дея қўшиб қўйди Гинсбург.

    Мавзуга доир: Ер аҳолисининг ярми эмланди, Хитой ва Россия янги вакцина ишлаб чиқди, Москвада илк ўсмирлар COVID-вакцина олди. Коронахабарлар

    Нидерландия бош вазири Марк Рютте мамлакатдаги аксарият коронавирус чекловларининг барвақт бекор қилингани юзасидан узр сўради.

    Сиёсатчининг бундай баёнот беришига қиролликда COVID-19 қайтадан авж олгани сабаб бўлди. Бор-йўғи икки ҳафтада вирусга чалинганлар сони тўққиз мингга етди, бу мамлакатда бир йил ичидаги энг катта кўрсаткичдир.

    «Биз имкони бор деб ўйлаган нарса амалда иложсиз бўлиб чиқди. Биз бемулоҳаза иш тутдик, бундан афсусдамиз ва узр сўраймиз»,— деди сиёсатчи.

    Айнан зиёфатлар ва тунги клублар, ҳукуматнинг фикрича, касалликнинг авж олишига сабабчи бўлган. Бир кеча-кундузда Нидерландияда 8522 кишида коронавирус аниқланган.

    Мавзуга доир: Меркель Германияда Пасха давридаги локдаун учун узр сўради

    Марокашда COVID-19’га қарши икки дозада эмланган 9 миллион кишининг 0,03 фоизигина коронавирусга чалинган.

    Хусусий шифокор мутахассислар миллий касаба уюшмалари коллегияси президенти, қироллик Вакцинация илмий қўмитаси аъзоси Мулай Саид Афиф маълум қилишича, 9 миллион кишидан 3400 нафари вирусни юқтириб олган. Шуларнинг 98 фоизи касалликни енгил шаклда ўтказган. Жиддий ҳолатлар улуши минималга тенг», — деди у.

    «Жиддий ҳолатлар ва ўлимлар статистикаси умид уйғотади. Бу Марокашдаги эпидемиологик вазият назорат остидалигини билдиради. Шу билан бирга, янги штаммларнинг тарқалиши ҳам хавотир уйғотади… Вакцинация — пандемияга якун ясашнинг ягона йўли», — деди Афиф.

    Мавзуга доир: Марокашда аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш бошланди

    14.07.2021, 16:25   Изоҳ (0)   12293
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ: Афғонистон гуманитар фалокатга яқинлашмоқда

    14.07.2021, 15:26

    «Толибон» Туркияни Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетиши ҳақида қатъий огоҳлантирди

    14.07.2021, 13:26

    Хитойда меҳмонхона қулаб тушиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди (фото)

    14.07.2021, 12:25

    Путин ва Лукашенко беш соатлик музокара ўтказди. Бу уларнинг йил бошидан бери тўртинчи учрашуви

    14.07.2021, 11:42

    Эмомали Раҳмон ва БМТ бош котиби Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашувини муҳокама қилди

    14.07.2021, 11:12

    ОАВ: «Толибон» Шерхон Бандар савдо-божхона пунктида тожикистонлик ҳайдовчилар учун виза режимини бекор қилди

    14.07.2021, 07:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.