Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқаталарида 13 июль куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Буюк Британиядаги лаванда гуллари билан қопланган далада юрган фотограф.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Афросиёб кўчасида илиниб турган, «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференциясига бағишланган баннер.

Ушбу йирик тадбир очилиш маросими, битта ялпи мажлис, учта сексион йиғилиш ва якуний қисмдан иборат бўлади. Конференцияда 40 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250 дан ортиқ иштирокчилар иштирок этишларини тасдиқлади. Конференцияни ёритиш учун Тошкентга 90 га яқин журналист ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари келади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Актриса Зендая Лос-Анжелесдаги «Космик Жем: Янги авлод» фильмининг премьераси олдидан журналистлар билан учрашди.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳридаги ерости йўлакларининг бирида тиланчилик қилиб ўтирган лўлилар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мусулмонлар Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўрмоқда. Суратда Мисрдаги чорва бозори.

Фото: Getty Images

Тошкентдаги қурилиши тугалланмаган қўп қаватли уйлардан бири. Аввалроқ «Ўзгидромет» сўнгги вақтларда Ўзбекистонда кўп кузатилаётган қум ва чанг бўронлари пайдо бўлишига мамлакатда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишларни сабаблардан бири сифатида кўрсатган эди.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Футбол бўйича Италия терма жамоаси Римда чемпионлик парадини ўтказди. Жамоа Евро—2020 финалида Англияни енгиб, кубокка эга чиқди.

Фото: «ТАСС»

Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бири саналган Ислом Каримов кўчасида, Tashkent City ҳудуди яқинида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Суратда йўлни ювиб юрган тозалик ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари. Эслатиб ўтамиз, Tashkent City ҳудудидаги анжуманлар залида 15—16 июль кунлари «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида йирик халқаро конференциянинг бир нечта тадбирлари ўтказилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Санкт-Петербургда асосий денгиз парадининг машғулотлари бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Канн кинофестивали доирасида «Байроқ куни» фильми намойиши олдидан француз фотографи ва кўча рассоми JR қизил гиламча устида сакрамоқда.

Фото: Getty Images

Наманганнинг Косонсой туманида ёққан дўлдан кейин ҳовлиларнинг бирида турган қарға.

Фото: Telegram / Косонсой

Хитойнинг Хунань провинциясидаги Чжанцзяцзе каньонида юқоридан сакраётган сайёҳ.

Фото: Getty Images

Янги Зеландия ташқи ишлар ва савдо котиби Крис Сид Даунинг-стрит 10-уй олдида Ларри лақабли мушук билан селфига тушмоқда.

Фото: Getty Images

Таиланд ҳукумати коронавируснинг дельта штаммидан ҳимояни яхшилаш учун вакциналарни бирлаштирмоқчи. Энди Хитойнинг Sinovac вакцинасининг биринчи дозасини олган фуқароларга AstraZeneca вакцинасининг иккинчи дозаси берилади.

Фото: Getty Images

Миланда италиялик рассом ва ҳайкалтарош Маурицио Каттеланнинг кўргазмаси очилди.

Фото: Getty Images

Жанубий Африкада собиқ президент Жейкоб Зуманинг қамоққа олиниши туфайли бошланган тартибсизликлар давом этмоқда.

Фото: EPA

Цюрихдаги кучли шамол ва ёмғирдан кейин устига дарахт қулаган автомобиль.

Фото: Reuters

Отлиқ полиция Измирдаги пляжда патруллик қилмоқда.

Фото: Getty Images

Орегон штатидаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун жалб қилинган самолёт. 12 июль, душанба куни ўрмон ёнғини икки баравар катта ҳудудни эгаллаб, майдони 6,2 квадрат милга етди. Ҳудуд яқинидаги аҳоли эвакуация қилинди.

Фото: AP Photo

Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги Жалюзи деб номланувчи даҳа.

Фото: EPA

Челябинск вилоятининг Жабик аҳоли пунктидаги ўрмон ёнғинида ёниб кетган ҳовлида турган ит.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: