• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда тез тиббий ёрдам учун 5 та Damas сотиб олинди. ССВ ушбу хизматга Damas сотиб олинмаслигини айтган эди

    Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги томонидан июль ойида камида бешта Damas-2 D13 (1, 2, 3, 4, 5) русумидаги махсус автомашиналарини харид қилиш бўйича шартномалар имзолади. Бунга Telegram’даги «Давлетовуз» канали эътибор қаратди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, ҳар бир Damas бюджетга 76 миллион 242 минг сўмдан тушган. Вилоят ҳокими қарори билан маҳаллий бюджетдан Термиз шаҳар ҳокимлигига хизмат машинасини сотиб олиш учун 245 миллион сўм маблағ ажратилган.

    Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов 2020 йилнинг охирида Damas русумидаги автомобилларни тиббиёт соҳаси учун харид қилиш тўхтатилганини маълум қилган эди.

    Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов эса «шошилинч тиббий ёрдамни ривожлантиришнинг долзарб вазифаси — Damas русумли автомашиналардан босқичма-босқич воз кечиш ҳамда уларни B ва S классидаги тиббий транспорт воситаларига алмаштириш» эканлигини таъкидлаган.

    «Агар 2016 йилда тез ёрдам хизмати автоулов паркининг асоси Damas автомобилларидан ташкил топган бўлса, ҳозирги кунда тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган B ва S классига мансуб реанимобиллар сони 549 тага етди. Яқин кунларда барча Damas автомашиналари 1000 дона B классига мансуб замонавий машиналар сотиб олиниши ҳисобига алмаштирилади», — деган эди Тўлаганов.

    Маълумот учун, 2019 йил ноябрь ойи маълумотларига кўра, мамлакатда 2500 га яқин тез тиббий ёрдам машиналари бўлиб, улардан 2217 таси Damas автомобиллари эди. Ўша вақтда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари (ҳозирда шу вазирлик раҳбари) бўлган Абдуҳаким Ҳожибоев 2021 йилгача Damas микровенлари базасидаги барча тез тиббий ёрдам машиналари замонавий реанимобилларга алмаштирилишини маълум қилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январида ҳам Сурхондарёда тез ёрдам хизматига 20 та Damas топширилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон 1 октябрга қадар 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилади

    12.07.2021, 14:11   Изоҳ (0)   22368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон чегарасини 20 кун ичида қанча афғонистонлик бузиб ўтгани маълум қилинди

    12.07.2021, 13:55

    Расул Кушербаев коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланди

    12.07.2021, 13:26

    Ўзбекистонда 13 июль куни 40 даражагача иссиқ бўлади. Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    12.07.2021, 13:10

    «Ўзбекистондаги 5 та завод бир жойга кўчирилиб, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери ташкил этилади» — Президент матбуот котиби

    12.07.2021, 12:25

    Тошкентда ўтадиган Жанубий Осиё бўйича форумда Жозеп Боррел ва Залмай Ҳалилзод қатнашади

    12.07.2021, 11:52

    Тошкент вилоятида келиб чиқиши номаълум бўлган тўрт қоп сифатсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

    12.07.2021, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40

    Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

    Ўзбекистон | 12 август, 12:23

    “Барби” режиссёри “Нарния йилномалари”нинг янги қисмини суратга олади

    Кино | 12 август, 12:17

    АҚШ ва Хитой савдо музокаралари 90 кунга кечиктирилди

    Дунё | 12 август, 12:03

    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

    Реклама | 12 август, 10:30

    OpenAI GPT-5 тақдимотининг муваффақиятсизлигидан сўнг GPT-4о ни қайтарди

    Лайфстайл | 12 август, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.