12 июль куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Евро—2020 финалини томоша қилаётган Англия терма жамоаси ишқибози. Финал ўйинида Англия Италияга пенальтилар сериясида енгилди.

Фото: Getty Images

Соат 20:00 дан кейинги Тошкент кўчалари. Коронавирус сабаб жорий этилган чекловлар туфайли кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятини соат 20:00 гача давом эттиряпти.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 186,8 миллион кишидан ошди. Суратда Пекинда ёмғир остида кетаётган аёл ва унинг фарзанди тасвирланган.

Фото: «ТАСС»

Тошкентдаги дам олиш масканларидан бирида ётган чиқиндилар. Эътиборли томони, чиқиндилар яқинида махсус идишлар деярли бўш турибди.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Ёмғир сабаб сувга тўлган кўчадан ўтаётган аёл. Ҳиндистонда муссон мавсуми бошланади.

Фото: «ТАСС»

Калифорния штатидаги иссиқ об-ҳаво ва давом этаётган қурғоқчилик оқибатида кенг миқёсли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Америка миллий боғидаги «Ўлим водийси»даги ҳарорат 56 даражагача етди.

Фото: «ТАСС»

Тошкентнинг Бобур кўчасида жойлашган «Дўстлик» боғининг асосий кириш дарвозаси. Ҳозирда ушбу боғда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Боғ август ойининг охиригача очилиши режалаштирилган.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Италия терма жамоаси футбол бўйича Европа чемпионатидаги ғалабасини нишонламоқда. Евро—2020 финалида италияликлар ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионати финалига йўл олган Англия терма жамоасини мағлуб этди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди ва пенальтилар сериясида омад 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган Италия терма жамоаси томонида бўлди.

Фото: Getty Images

Афғонистон махсус кучлари аъзоси «Толибон»га қарши операция пайтида уйи тинтув қилинаётган одам билан гаплашиб турибди.

Фото: Reuters

Футбол бўйича Италия терма жамоаси Евро—2020 финалидаги ғалабадан сўнг Римдаги Parco dei Principi меҳмонхонасига кираверишда кубокни кўтариб кетаётган жамоа сардори Жоржо Кьеллини.

Фото: AFP

Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар ва ташкилотлар митинги бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Парижда Бастилиянинг эгалланиши кунига бағишланган ҳарбий параднинг машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу кун (14 июль) миллий байрам сифатида 1880 йилдан бери нишонлаб келинади.

Фото: «ТАСС»

Сеулдаги COVID-19 тест маркази.

Фото: EPA

Кубанинг Гавана ва бошқа шаҳарларида бир неча минглаб аҳоли коммунистик ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойишларига чиқди.

Фото: AP Photo

Шимолий Ирландияда Бойн дарёсидаги жанг куни нишонланмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Ирвингтон шаҳрида намойиш этилган Pyer Moss коллекцияси.

Фото: «ТАСС»

Калифорниянинг «Ўлим водийси»да рекорд даражадаги ҳаво ҳарорати қайд этилди.

Фото: «ТАСС»

АҚШдан Непалга 1,5 миллион дозали Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси етказиб берилди.

Фото: EPA

Россияда катта юк машинаси олиб кетилаётган танк қулаб тушиб, йўлни тўсиб қўйди.

Фото: «ТАСС»

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Техасдаги Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида нутқ сўзлаганидан кейин саҳнани тарк этмоқда.

Фото: AFP

Карачида Қурбон ҳайитда чорвачиликни бозорга олиб бориш учун ҳайвонларни томдан тушираётган кран.

Фото: Getty Images

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхеньяндаги йирик бадиий труппа аъзолари билан учрашади.

Фото: Reuters

Ҳирот вилояти чеккасида Афғонистон Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш учун «Толибон»га қарши қўлига қурол олган собиқ мужоҳидлар.

Фото: Reuters

Россиялик Елена Веснина ва Вероника Кудерметовага қарши «Уимблдон»да кечган жуфтлик баҳсларида ғолиб чиққан тайванлик Ксиэ Су-Вей ва бельгиялик Элис Мертенс ғалабани нишонламоқда.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: